<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 9 » 40 ЙИЛЛИК "ЯЛЛА" КАРВОНИ ЯНА ЙЎЛГА ЧИҚДИ! МУХЛИСЛАР "ЧОЙХОНА"ДАН "ЖИННУНИ"ГАЧА ЕТДИ!                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:56 PM
40 ЙИЛЛИК "ЯЛЛА" КАРВОНИ ЯНА ЙЎЛГА ЧИҚДИ! МУХЛИСЛАР "ЧОЙХОНА"ДАН "ЖИННУНИ"ГАЧА ЕТДИ!                                     
40 ЙИЛЛИК "ЯЛЛА" КАРВОНИ ЯНА ЙЎЛГА ЧИҚДИ! МУХЛИСЛАР "ЧОЙХОНА"ДАН "ЖИННУНИ"ГАЧА ЕТДИ!
 
«Ялла» деганда кўз олдимизда санъатнинг улуғвор, савлат тўкиб турган
"чинор”и келади. Бу гуруҳни афсонавий дейишда ҳам маъно бор.
 
Гуруҳнинг қўшиқларини қайси машҳур хонандалару шунчаки оддий санъат шинавандлари куйламади, дунёнинг қайси нуқтасида битта эса-да мухлиси топилмайди, дейсиз? Шунданми, барҳаётлик томон муҳр қўймоқлик...абадият сари юз тутмоқлик! Қаранг-а, кўз очиб юмгунча орадан 40 йил ўтибди! Бир қарашда шунчаки вақт масофаси...Бироқ, шу йилларга тенглашган ёшларни, умр фаслини айтмайсизми?
20 ёшида мухлис бўлганлар бугун 60ни қоралаб, кексалик гаштини суряпти...
 
Неча йиллардан бери орзиқиб кутамиз, "Ялла”нинг концертини. Мана шу илҳақ кутилган дамлар ниҳоят етиб келди. Бу борада жонбозлик кўрсатгани учун
АҚШ элчихонасидан кўп сонли мусиқа ихлосмандлари миннатдор бўлишди.
Одатий концертлар шундоқ ҳам бўлмоқда. Ҳеч кераги бўлмаганлари ҳам талай.
Бироқ, кутилмаган, чин маънода бўлиш- бўлмаслиги армон бўлаёзган концертлар,
азиз санъаткорларнинг яна янги нафаси билан ижодга қайтиши эса ҳақиқий "сюрприз” десак, муболаға бўлмас! Дэниэл Перл хотирасига бағишланган анъанавий мусиқа кунлари муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар кўп юртларда мана шундай кутилмаган мусиқий совғаларни улашаётган бўлса, не ажаб?
 
Хуллас, 7 октябр "Ялла”нинг концерт бериши ҳақидаги маълумотни эшитган одам борки, тадбирда иштирок этиш истагини билдирди. Шу боисми, элчихона ҳудудида уларнинг сони 1000 дан ошиб кетди (Ўтган йили Юлдуз Усмонованинг концертида ҳам бу қадар катта қизиқиш бўлмаганди). Мўъжаз саҳна. Бошловчининг шеърий кириш сўзидан сўнг, элчи жаноблари сўз олди. Жорж Кролнинг нутқи шу қадар кўп қарсак ва ҳайратли нигоҳлар билан қарши олиндики, ҳатто унинг ўзи учун ҳам кутилмаган бўлди. Ахир, элчи инглиз тилидаги жумлаларни таржимонсиз ўзи яна соф ўзбек тилида ўқиб берди! Қойил, америкаликлар ҳам ўзбек тилида гапиряпти! Қандай фахр!
 
Мусаффо осмон бағрида, тинчлик уфурган замонда, соғинчли онларни армуғон қилаётган санъаткорлар концертида ўтириш қандай завқли экан!? Элчи сўзини якунлар экан, ҳаммага яхши кайфият тилаб, "Ялла” учун махсус совға борлигини айтди. Бу эса устоз санъаткорни уларнинг шогирдлари томонидан қутлови экан.
 
Мансур Тошматов, Жасур Мирсагатов кабилар инглиз тилида, жонли ижрода қўшиқлар куйлаб концертни очиб беришди. Севара Назархоннинг мусиқий чиқиши эса нафақат "Ялла” учун балки, томошабинлар учун навбатдаги "сюрприз” бўлди! Соғинганимиз Назархон ўз услубида жонли ижрода "Умр ўтар”, "Необыкновенные глаза” қўшиқлари билан томошабинларни ўзига сеҳрлаб қўйди. Саҳнани тарк этар экан, мухлислар қуршовида қолиб кетди ва қойил қоларлиси, ярим соатлар чамаси ҳаммага дастхат улашди ва эсдалик учун суратларга тушди.
 
Ниҳоят, КАААТТТТА "Ялла” МЎЪЖААЗ саҳнада! Бироқ, ўша тароват, ўша ёғду таъбир жоиз бўлса, саҳнага ҳам шундай кўркамлик улашдики, гўё уларнинг садоси айни дамда бутун оламга таралаётгандек...Қоп-қора сочлар ва мўйлов урниққани билан санъаткор юзидаги нурни йўқотмаган. Фаррух Зокиров "Санъаткор учун энг катта бойлик, умр бўйи излаб топадиган энг буюк хазина сизлар, яъни мухлислар.
 
Бошим ерга теккунча таъзимдаман!” дея сўз бошлар экан, ҳар бир томошабинни тўлқинлантириб юборди. Илк қўшиғи "Чойхона”га чорлаб, "мусиқий карвони”га ҳаммимизни эргаштириб, аввало, юртимиз жўғрофиясини юракларимизга сингиб кетган қўшиқлар билан таништирди... Қандай қилиб дейсизми? "Шаҳрисабз, Шаҳрисабз”дея куйлаб бўлгач, "Самарқанд гумбази”ни сайр этдик, саҳро бўйлаб Учқудуққа етиб, чанқоғимизни "Три колодьца” билан қондирдик сўнгра,
"Қарғалар учса, Марғилонга қарадик”... Навбат Ўзбекистон юраги, қалбимиз гавҳари Тошкенту азимга етди..."Ташкент"га жўр бўлдик! Шундан сўнг, хонанда "муҳаббат, орзулар, илиқ ҳиссиётлар” мамлакати - "Жиннуни”га элтди: хаёлан мусиқа садоларига жиловланган "учар карвон" билан 40 йилдан бери ўзига мафтун этган мамлакатни кезиш бошқача бўларкан! Тадбир давомида "Ялла” қўшиқларига ажойиб рақсларни Рушана Султонованинг мафтункор қизлардан иборат рақс гуруҳи тақдим этди.
       
Шундай қилиб, яна бир мусиқа кечаси ниҳоясига етди. Бироқ, у улашган таассуротлар хотираларимизнинг энг катта қисмини гўзаллик, ҳайрат ва бетакрор ҳислар билан безади! Шу ўринда жўяли савол туғилади, шунча йил ўзбек эстрдаси ривожи учун бетиним ҳисса қўшган, ўз мусиқий мактаби билан минглаб истеъдодли ёшларга ўрнак бўлган, келгуси авлод учун ҳам етарли мусиқий база яратишга улгурган фидойи ижодкорларнинг 40 йиллигини оммавий тарзда нишонлаш керакмиди?!
 
Ҳар ҳолда санъати 3 ё 4 йил яшайдими йўқми, бугунги ясама шуҳратга учаётган хонандалар турли туман ижодий кечалар яна алланималар уюштираётган маҳал, 40 йиллик "чинор”га бир бор дилдан эътибор қилиб қўйсак ҳам виждонан, ҳам амалий аъло иш қилиб қўйган бўлармидик?! Фаррух Зокировни ҳам боғлаб бермаган. Ҳар биримиз ибтидони кўрдикми, интиҳони ҳам қарши олишга мажбурмиз.
 
Ўтганидан кейин бир бор эслаймизми ё йўқ, тириклигидаги қадр-қимматга етишдан аслида маъно излашимиз керакми, дейман-да. Муҳими, эзгулик ўлмасин! Машҳурликни шунча йил бир маромда ушлаб келиш, акиллаган .тлардан авайлаб, мусиқий саркарда бўлиб манзиллар кезмоқ аслида Яратганнинг сайлаган ва сийлаган инсонларига насиб этади. Фаррух Каримович, "Ялла” карвони”нинг санъат йўлига чиққанига 40 йил тўлгани муборак! P/S. Фаррух Зокиров акаси Ботир Зокиров хотирасини ҳам ёд этиб, унинг ижросидаги ўлмас тарона "Раъно”ни куйлади.
 
Тадбир сўнггида хонанда шу кечани ташкиллаштирган элчи жаноблари, элчихонанинг жонкуяр ходимаси Муҳайё Алиева ҳамда ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага алоҳида миннатдорчилигини изҳор этди. Яна кимдир "Ялла” жонли куйлади деса, бошқа биров фонограммани сезиб қолганини айтди. Бир ўйласангиз, мободо фонограммада куйлаган бўлса, буни ҳам тушунса бўлади. 40 йилдан бери деярли ҳар куни қўшиқ куйлаш, устига-устак олтмишдан қоралаб, қадам ошсангиз...овоз кейинги йилларга мерос бўлмоғи ҳам керак, ахир.
(Бир-бир фонограмма қилиб, овозини асраса-асрабди-да! )
 
Жасур ҲАМРОЕВ
 
Attachments:                          
Category: Show business | Views: 790 | Added by: WebMaster | Tags: show business | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz