<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 212

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 4 » 86 ХОТИНГА УЙЛАНГАНИ УЧУН ЎЛИМ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:19 AM
86 ХОТИНГА УЙЛАНГАНИ УЧУН ЎЛИМ                                     
86 ХОТИНГА УЙЛАНГАНИ УЧУН ЎЛИМ
 
Нигерия Олий Руҳонийлар вакиллари 86 нафар хотин олган мамлакат фуқаросига ўлим жазосини беришини маълум қилган. Бу жазодан қутилиш учун айбланувчи шариат қонунларига кўра 86 хотинидан фақат тўрттасини танлаб олиши лозим. Бундай кескин қарор 84 ёшли Муҳаммад Белой Абубакарга қарши чиқарилган. Кўпхотинли эркакнинг айтишича, Қуръонда 4 хотиндан ортиқ уйланганларни жазолаш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Ш боис Абубакар бошқалар билан маслаҳатлашиб ўтирмай, 86 хотин билан никоҳ ўқиттиришни лозим топган. «Ўнлаб хотинга эга бўлган киши ўлишга ва кучдан қолишга ҳаққи йўқ, аммо менга Оллоҳ шундай куч берганки, мен 86 хотинни бир пайтда назорат қила оламан!» деган у. Унинг бу сўзларини исботлаш оғир эмас — Абубакарнинг хотинлари унга жами 170 нафар бола туғиб берган!
 
ҚУРОЛ МАГАЗИНИ ЎFРИСИ 11 ЁШДА
Американинг Филадельфия штати фуқаролари бўлган 15-19 ёшлардаги тўрт ўсмир ва 11 ёшдаги болакай Коллингдейл шаҳридаги қурол магазинини ўмаришга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган. Икки гумондор шахслар — 18 ёшли Халик Кейсер ва 19 ёшли Лерой Тейлор — айни пайтда қамоқхонада, уларни турмадан озод қилиш бадали эса 200 минг доллар қийматида белгиланган. Яқин кунларда қолган уч гумондор айбланувчиларнинг кўрсатмалари судда эшитилиши кутиламоқда. Полиция маҳкамаси вакилининг кўрсатма беришича, сотиш учун ўғирлаб олинган қуроллар ҳар бирининг қиймати 200 дан 500 долларгача баҳоланган. Изқуварларнинг айтишича, 8 август куни гумондор шахслар томонидан 15 номдаги ўқотар қуроллар ўғирланган ва улар шаҳар автобусига юкланган. Ўғриларнинг иккитаси маҳаллий аҳоли вакиллари бўлишган бўлса, иккитаси умумий тарнаспортдан шу яқин атрофда тушиб қолиш учун фойдланишга уринган. Ўғриларнинг энг ёши (11 ёш!) маҳаллий ҳукумат томонидан автобуснинг ҳаракатланиши тўхтатилгандан кейин қўлга олинган.
 
79 ЙИЛ КУТИЛГАН ХАТ
Буюкбританияда 1929 йилда белгиланган жойга етказилиши кўрсатилган хат (табрикнома) фақат 2008 йилдагина ўз манзилига етиб борган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, почта тизимидаги узилишлар оқибатида Қироллик почтасининг расмий конверти илк марта шу қадар узоқ муддат ўтгандан кейин ўз эгасига етказилган. "Биз бундай хатога йўл қўйганимиз учун кечирим сўраймиз” дея белгиланган манзилга жўнатилган хатда эса шундай ёзилган: «Қадрли тоға ва хола, биз уйимизга етиб келдик. Йўлда бир соатлар чамаси ушланиб қолдик. Бу ҳақда кейинроқ ёзиб юборамиз». Эслатиб ўтамиз, ўта узоқ вақт ўтгандан кейин етказилган хатлар орасида бу хат иккинчи ўринда туради. Хусусан, Германияда белгиланган манзилга 280 йилдан кейин етиб келган хат мавжуд. Францияда эса 73 йилдаям ўз эгасига етиб келмаган хат сақланади.
 
ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАРНИ КУЗАТИНГ!
Айни пайтда ўзга сайёраликларнинг кутилмаган ташрифларини кўришни истаганлар учун Чилининг Сан-Клемент қишлоғи яхши йўналиш сифатида машҳур. Бу ерда яқинда урфологларнинг Халқаро съезди ўтказилганлиги эса мамлакатнинг миллий сайёҳлик хизмати фойдасига ишламоқда. «Мазкур лойиҳа қишлоқ аҳолиси ташаббуси билан мамлакат пойтахтидан 250 км. жанубий узоқликда жойлашган Сантьяго-де-Чилида содир бўлган ўзга сайёраликларга боғлиқ учрашувларни намойиш этиш мақсадида уюштирилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1995 йилдан буён номаълум учар объект (НУЖ)лар билан шуғулланувчи экспертлар Сан-Клементни «оловли нуқта», деб аташган. Бунинг боиси ўтган муддат ичида бу ерда номаълум учар объектлар билан боғлиқ 100 та ғайриоддий ҳолатлар кузатилган», дейди тадбир ташкилотчилари. Номаълум учар объектларнинг қўнишига гувоҳ бўлганларнинг айтишича, мазкур ҳодисалар асосан тоғларда, Ер сатҳидан 30 км. юқориликда содир бўлган. Бу ҳолат ер сатҳидан 2 300 метр баланд бўлган ва маҳаллий аҳоли тили билан айтганда «вулқон отилиши мумкин бўлган номаълум учар объектларнинг учиш-қўниш майдончаси» жойлашган ҳудудларга сайёҳларнинг кўплаб ташриф буюришига сабаб бўлмоқда. Шу боис сайёҳлар учун бу ҳудудда бир нечта ресторан ва кемпинглар қурилган. Эълон қилинган хабарларнинг тасдиқланганига қарамасдан, Сан-Клементда содир бўлган НУЖлар билан боғлиқ воқеаларда бутун қишлоқ аҳолисининг шахсан гувоҳ бўлганлиги рад этилган. Эстатиб ўтамиз, Чили НУЖлар билан боғлиқ ҳолатларнинг кузатилиши бўйича АҚШ, Перу, Бразилия ва Россиядан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.
 
МОМИҚ АЙИҚ ЖИНОЯТЧИНИ АНИҚЛАДИ
Момиқ бахмал айиқ ичига яширилган камера ёрдамида инглиз ҳамширасининг ўғрилиги аниқланган. Ливерпулда истиқомат қилувчи Эмме Сэмпсоннинг калласига 75 ёшли бемор онаси Тельманинг 40 фунт-стерлинг пули йўқолгандан кейин ажойиб фикр келган. «Менинг «Суд иши» мутахассислиги бўйича университетни тугатган қизим шу воқеадан кейин момиқ айиқ ичига ўрнатилган видеокамера орқали банкнотларни назорат қилишни ўргатди», дейди Тельманинг отаси Роберт Сэмпсон. Унинг сўзларига кўра улар маҳаллий магазинлардан биридан катта-катта кўзлари орқали тасвирга олувчи момиқ жунли айиқ-видеокамерани сотиб олишган. Шундан сўнг махсус рақамланган 20 фунт-стерлинг қийматдаги банкнотларни Тельманинг чўнтагига солиб қўйишган. Қолганини эса вақт ҳал этди. Айиқнинг яширин кўзлари ҳамшира-ўғри Айвонн Алленнинг жиноятини суратга туширишни уддалади. «У шунчаки ўғрилигини яна бир карра намойиш этди. Биз дарҳол полицияга қўнғироқ қилдик ва уларга видеотасмани тақдим этдик», дейди операциянинг муваффақиятли тугаганидан хурсанд бўлган Роберт Сэмпсон. Ҳамшира Айвонн Аллен эса момиқ айиқ томонидан жинояти ошкор этилгач, олти ой давмида озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, унга Тельма Сэмпсоннинг 60 фунт-стерлинг пулини қайтариб бериш мажбурияти ҳам юклатилган.
 
RaKhshona
 
Attachments:                          
Category: Bu qiziq | Views: 1173 | Added by: WebMaster | Tags: bu qiziq | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2019 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz