<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 29 » АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗГА ТАШРИФИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
6:18 AM
АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗГА ТАШРИФИ                                     
АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗГА ТАШРИФИ
 
АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон шу йилнинг 22-23 октябрь кунлари амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Америка ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинади.
 
Хиллари Родэм Клинтон мамлакатимизга учинчи бор сафар қилмоқда. Дастлаб у 1997 йили президент Билл Клинтоннинг рафиқаси, яъни АҚШнинг биринчи хоними сифатида ташриф буюрган бўлса, ўтган йили ва жорий йилда давлат котиби сифатида Ўзбекистонга келмоқда. Хиллари Клинтон 1947 йилнинг 26 октябрида Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида келиб чиқиши буюк британиялик бўлган оилада дунёга келган. Отаси унчалик катта бўлмаган тўқимачилик корхонаси эгси бўлган, онаси эса уй бекаси. Хиллариларнинг 2 наяар фарзанди бўлган. Орадан кўп ўтмай, бу хонадон Чикаго яқинидаги бошқа бир шаҳарчага кўчиб ўтади. Хиллари 13 ёшидаёқ президентлик сайловида овоз йиғиш компаниясида фаол қатнашди. 1960 йили бўлиб ўтган ушбу сиёсий тадбирда демократлар вакили Жон Кеннеди ғалаба қозонган эди. Кеннеди билан боғлиқ яна бир қизиқ маълумот. Жон Оқ уй раҳбари бўлиб сайлангандан сўнг, мамлакат ҳаётига оид муҳим воқеаларни муҳокама қилиш чоғида ўз хонасига акаси Роберт Кеннедини ҳам чорлаб турар эди. "Тайм” газетасининг репортёри ўша воқеани эслаб эндигина президентлик курсисига ўтирган Биллга ана шундай савол билан юзланди. Билл эса иккиланмай албатта, Хилларини деб қисқа ва лўнда жавоб берган. Ҳозир ҳам Билл ва Хиллари бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилади, ишонади ҳам. Хиллари азалдан эрига тобе бўлмаган, яъни молиявий масалада. Оила маблағни бошқариш айнан хонадон соҳибасига юкланган эди. 1990 йилга келиб Хилларининг йиллик даромади 190 минг долларга орадан 2 йил ўтгач, у 250 минг долларга ўсди. Ўша пайтда Арканзас губернатори лавозимини бажарган Билл Клинтон эса йилига рафиқасидан анча кам 35 минг доллар маош олган. Хилларининг кўчмас мулклари, корхона ва фирмалари ҳам мавжуд. "Вол-Март” дўконлари, "Лиз Клиборн” конфекция фирмалари ҳам унинг назоратидадир. Хиллари Йельск университетининг юридик факультетида ўқиб юрган чоғида энг яхши маъруза тайёрлагани учун уни аълочи ва жасур талаба деб тан олишган эди. Ўз чиқишида президент Ричард Никсон маъмурият сиёсатини жиддий танқид остига олган. 1973 йили ҳуқуқшунослик доктори даражасини олди. 1988 йили Нейшнл Лоу Жонел журнали Клинтон хонимни АҚШнинг энг яхши юристлари рўйхатига киритди.
 
Бу оила бошига не-не савдолар тушди. 1970-1980 йилларда Клинтонлар Арканзас штатида қурилиш ишлари билан шуғулланган Уайтуоте корпорацияси билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилиниб, уларнинг иши судга оширилди. Улар айбсиз деб топилди. Бундан ташқари, 1998 йили президент Клинтоннинг Моника Левинская билан ишқий можаролари ҳам Оқ уй раҳбарининг импичмент қилинишига бир бахя қолди. Хиллари эрига ишонар эди. Шунинг учун ҳам уни кечирди ҳам. Никоҳни бекор қилишга ошиқмади. Хиллари 2000 йилнинг 7 ноябрида АҚШ сенатига ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб конгрессда фаолият юрита бошлади. Уларнинг тўйи 1975 йилнинг 11 октябрида бўлиб ўтган. Билл ўшанда 29, Хиллари эса 28 ёшда эди. Унаштириш маросими камтарона ўтган. Яъни бор-йўғи 20 киши тўпланган. Тўйда эса меҳмонлар сони 100 кишидан кўпроқ эди. Мексиканинг Акапулько шаҳрида асал ойини ўтказишган. 1980 йили Клинтонлар оиласи фарзанд кўрди. Чақалоқ муддатдан аввал 3 ҳафта олдин дунёга келди. Уни кесерево сечево жарроҳлик йўли билан туғдиришга тўғри келди. Она ёлғиз қизи Челси билан ҳамон яхши алоқада, сирдош, бир-бири билан тез-тез хабарлашиб туришади.
 
Челси 8-синфда ўқиб юрган пайтида отаси президент сайловида ғолиб чиққан эди. Сайловолди компанияси билан у доимо бувиси ва буваси ёнида бўлган. Хиллари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш комиссиясида ҳам фаол ишлаган.
Катта Жорж Бушнинг рафиқаси Барбара Буш "Биринчи устозлар” китобида Хиллари Клинтоннинг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссасига юқори баҳо беради. "Тайм” газетасида эълон қилинган бир мақолада таъкидланишича, Оқ уйда шу пайтгача Хиллари Клинтондек умр йўлдоши Билл Клинтонга ҳаққоний тарзда таъсир кўрсата оладиган биринчи хонимлар бўлмаган экан. Президентларнинг рафиқалари доимо иккинчи даражали ишларни бажарган. Билл ва Хиллари биргаликда овқатланишни хуш кўришар, улар бунга Литл-Рокда Билл губернатор бўлиб ишлаган чоғда одатланиб қолишган. Хиллари Оқ уйга келган кунинг биринчи куниёқ таомномага ўзгартириш киритди. Франция таомининг ўрнига маҳаллий америкачасини тайёрлашларини буюрди. Ўзи ҳам барча уй бекаларидек овқат тайёрлашдан эринмайди. Кечки овқатларнинг бирида Челси қуймоқ пиширишларини сўраганида, Хилларининг ўзи ошхонага бориб бирпасда ана шу овқатни тайёрлаб келган. Бу эса унинг меҳрибон, ғамхўр оналигидан далолат беради. Челси Вашингтондаги хусусий мактабда ўқиётган пайтда, онаси, яъни Хилларининг ўзи мактабга олиб бориб қўярди. Кечки пайт уйига етаклаб келар эди. Куба инқиблрибининг етакчиси Фидель Кастро ҳам унга ижобий тавсиф берган. Афсонавий Фидель уни телевидение орқали кўп бор кўрганлигини, агарда мен Биллнинг рашк қилишидан қўрқмаганимда эди, Хиллари дунёнинг энг гўзал аёли деб айтган бўлар эдим. Отаси Хьюго Родэм 82 ёшида шол касаллигига чалиниб, тўшакка михланиб қолганида у 16 кун давомида падари бузрукворининг ёнидан жилмади. Хиллари дўстлар орттиришни, эски танишлари билан учрашиб туришни жуда яхши кўради, турмуш ўртоғи Билл Клинтоннинг президентлиги даврида, аниқроғи 1994 йилнинг май ойида Вашингтонга қарийб барча биринчи хонимларни тўплади.
 
Улар орасида Жаклин Кеннеди-Онассис, Бёрд Жонсон, Бетти Форд, Розалин Картер, Нэнси Рейган ва Барбара Бушлар бор эди. Хиллари Клинтон нафақат маърифатли инсон бўлибгина қолмай, малакали юрист ҳам ҳисобланади. Бир неча китоблар ёзган. 1996 йили "Қишлоқдаги гап-сўзлар китоби учун олган 750 минг доллар қалам ҳақидан 590 минг долларни хайрия мақсадларига сарфлади. Яқинда тарқатилган маълумотга кўра, Клинтон хоним иккинчи муддатга давлат котиби лавозимида ишламаслигини ҳам маълум қилган. Хабарингиз бор, АҚШдаги навбатдаги президентлик сайлови 2012 йилнинг ноябрида ўтказилади.
 
А.Пўлатов
 
 
Attachments:                          
Category: News | Views: 719 | Added by: WebMaster | Tags: news | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz