<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 17 » АҚШ ВА ГЕРМАНИЯДАН ТАШРИФ БУЮРГАН МАРТАБАЛИ МЕҲМОНЛАР НИМАЛАР ҲАҚИДА ГАПИРДИ?                                                                                                                 Print Friendly and PDF
8:16 AM
АҚШ ВА ГЕРМАНИЯДАН ТАШРИФ БУЮРГАН МАРТАБАЛИ МЕҲМОНЛАР НИМАЛАР ҲАҚИДА ГАПИРДИ?                                     
АҚШ ВА ГЕРМАНИЯДАН ТАШРИФ БУЮРГАН МАРТАБАЛИ МЕҲМОНЛАР НИМАЛАР ҲАҚИДА ГАПИРДИ?
 
АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман ҳамда Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаэл Штайнер иштирок этган матбуот анжумани
 
11 октябрь 2011 йил Тошкент шаҳри, "Интерконтиненталь” меҳмонхонаси
 
Гроссман: Авваламбор, келганингиз учун барчангизга раҳмат. Ҳамкасбим, Германия вакили бўлган элчи Штайнер билан бу ерда ҳозир бўлганимдан жуда хурсандман. Бугун эрталаб биз Президент билан учрашиш имконига эга бўлдик. Бизга вақт ажратгани, яхши маслаҳатлар бергани учун ундан миннатдормиз. Фурсатдан фойдаланиб, унга Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашда олиб бораётган барча саъй-ҳаракатлари учун ташаккур айтдик. Шу билан бирга, биз унга шу йил Афғонистон масаласи бўйича ўтказиладиган иккита муваффақиятли анжуман борасидаги дипломатик фаолият тўғрисида қисқача маълумот бердик. Ушбу анжуманларнинг бири ноябрь ойида Истамбулда, иккинчиси эса 5 декабрда Бонн шаҳрида бўлиб ўтади. Энди эса сўз навбатини ҳамкасбимга бераман.
 
Штайнер: Мен айтилганларга яна қуйидаги иккита жиҳатни ҳам қўшимча қилишни истайман. Менимча, Қўшма Штатлар ва Германи вакилларининг Ўзбекистон раҳбарига умумий позицияни тақдим этишгани янгича бир ёндашув бўлди. Айтишим мумкинки, биз Афғонистон муаммоларининг ечими Афғонистоннинг ўзидан қидирилиши керак, деган нуқтаи назарда якдил эканимиздан хурсандмиз ҳамда минтақа ва қўшнилар Афғонистондаги ечимнинг мустақил эканини ҳурмат қилишлари лозим. Айтмоқчи бўлганим иккинчи нарса шуки, юқорида зикр этилган анжуманларда Президент бажонидил қатнашиш истагини билдиргани бизни мамнун этди. Президентнинг 2 ноябрда Истамбулда, 5 декбрда Боннда бўлиб ўтадиган ҳар икки анжуманда Ўзбекистон иштирок этади, дея таъкидлаши яхши бир аломатдир.
 
Гроссман: Энди эса саволларингиз бўлса, бир нечтасига жавоб беришимиз мумкин
 
Наврўз Ризаев ("Ахборот” янгиликлар дастури) таржимон орқали: Президентимиз Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлаб келади ва Ўзбекистон ҳозиргача Афғонистондаги тараққиёт дастурларида иштирок этиб келмоқда. АҚШ Ўзбекистоннинг бундай саъй-ҳаракатларини қандай баҳолайди, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар Афғонистоннинг келажагини барпо қилишда қандай умумий лойиҳалар устида фаолият олиб бориши мумкин?
 
Гроссман: Саволингиз учун раҳмат. Биз бу масала бўйича Президент билан гаплашдик, у бизга ўз маслаҳатларини берди. Элчи Штайнер айтганидек, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жуда муҳим масала ҳисобланади. Бундай тинчлик жараёнини афғон халқининг ўзи бошқариши лозим ва у афғон халқига тегишли. Шу боис биз Ўзбекистон, Қўшма Штатлар ва Германиянинг вазифаси афғонлар етакчилигидаги жараённи қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигига келишдик.
 
Иқтисодий соҳада эса, биз барчамиз иқтисодий интеграция ва иқтисодий ривожланиш мазкур минтақа учун жудаям зарур эканлигини таъкидладик. Шунинг учун ҳам Президент билан учрашувимизда янги Ипак Йўли барпо этиш ғоясини илгари сурдик. Бу ҳақда гапирар эканман, Ўзбекистон бу борада қилган ишларни ёдга оламан, масалан, Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш, Мозори Шарифга темир йўл ўтказиш каби лойиҳалар амалга оширилдики, буларнинг барчаси иқтисодий интеграция ва иқтисодий ривожланиш нечоғли муҳимлигига мисолдир. Бизнинг фикримизча, ўйлайманки, элчи Штайнер ҳам бизга қўшилади, Ўзбекистоннинг Афғонистонни қўллаб-қуватлаши ҳар томонлама муҳимдир.
 
Яна битта саволга жавоб беришимиз мумкин.
 
Наргиза Комилова ("Давр” янгиликлар дастури) таржимон орқали: Мен "Давр” дастуридан Наргиза Комилова бўламан. Саволим қуйидагича: Афғонистондаги ҳозирги вазиятни яхшилаш учун яна қандай муҳим қўшимча чора-тадбирларни қўллаш керак деб ўйлайсиз?
 
Штайнер: Бу борада халқаро ҳамжамият маълум бир стратегияга эга бўлиши лозим, деб ҳисоблайман. Биз хавфсизлик бўйича жавобгарликни 2014 йил охиригача ўтказишга келишдик. Шуниси муҳимки, биз афғон хавфсизлик кучларига бундай масъулиятни ўз зиммасига олишига ёрдам беришимиз керак, шунингдек, 2014 йил охирига келиб афғон ҳукумати тўла мустақил фаолият юритишига эришиш учун давлат структураларини ҳам қўллаб-қувватлаб турмоғимиз лозим. 2014 йилдан кейин нима содир бўлиши ҳам муҳимдир. Бу масалада халқаро ҳамжамият амалга ошириши керак бўлган энг муҳим жиҳат шундаки, биз 1989 йилдаги хатони такрорламаслигимиз керак, бунинг ўрнига Афғонистон ва минтақадаги масалалар билан шуғулланган ҳолда унинг тақдирини ўйлашда давом этишимиз, ўзимиз истаганимиз каби ушбу мамлакат минтақадаги барқарор ва тараққий этган, ундаги мамлакатлар билан ҳамкорлик қиладиган мамлакатга айланишида фаол иқтисодий ёрдам кўрсатишимиз лозим.
 
Мумкин бўлса, яна бир нарсани айтиб ўтишимга рухсат берсангиз. Менимча, биз ҳамма учун ютуқ келтирадиган вазиятга эришиш ниятидамиз, бу Ўзбекистон, бизнинг мамлакатларимиз, Афғонистон ва минтақа манфаатларига ҳам мосдир. Агар барчамиз, шу жумладан ушбу минтақадаги асосий ролни ўйновчи Ўзбекистон, биргаликда ҳаракат қилсак, бу мақсадни амалга ошириш имкони бор, деб ўйлайман. Президент билан бўлган бугунги учрашувимиздан кейин айнан шу нарсага эришишимизга умид қилмоғимиз керак.
 
Гроссман: Барчангизга катта раҳмат!
 

 
Press Conference of U.S. Special Representative for Afghanistan and Pakistan Marc Grossman and German Special Representative for Afghanistan and Pakistan Michael Steiner
 
October 11, 2011 Intercontinental Hotel, Tashkent
 
SRAP Grossman: First of all, thank you all for coming this morning. I’m delighted to be here with my colleague Ambassador Steiner of Germany. We had the good fortune this morning to call on the President. We appreciated his time, his good counsel and his advice. We took the opportunity to thank him for all Uzbekistan does to support peace and stability in Afghanistan. And we took the opportunity to brief him on the diplomatic efforts to create two successful conferences this year on Afghanistan—one in Istanbul in November and the other in Bonn on the 5th of December. And with that I ask my colleague if he wishes to say a few words.
 
SRAP Steiner: Maybe just two points in addition to that. I think it was a new approach that both representatives of the United States and of Germany had a common presentation to the leader of Uzbekistan. And I think I can say we are happy that we share the view that a solution in Afghanistan must be found within Afghanistan, and that the region and the neighbors have to respect the independence of the solution to be found in Afghanistan. And the second point I’d like to underline is that we are happy that the President has expressed readiness to take part in the conferences mentioned, and this is a good sign that we are happy the President has said that Uzbekistan will take part in the two conferences, both in Istanbul on the 2nd of November, and the one on the 5th of December in Bonn.
 
SRAP Grossman: With this we’d be glad to take couple of questions, if anyone has a question.
 
Navruz Rizaev (Ahborot News Program) via interpreter: Our President has been underlining the need for peaceful solutions in Afghanistan, and Uzbekistan has so far taken part only in development projects in Afghanistan. How does the U.S. rate these efforts by Uzbekistan and on what common projects can both Uzbekistan and the United States work together [with regard to] the future in Afghanistan?
 
SRAP Grossman: Thank you for your question. We did raise this with the President and he gave us his advice on all of these questions. First, the peace process in Afghanistan is extremely important as Ambassador Steiner said. That peace process is Afghan led and Afghan owned. So, we agreed that it’s the job of Uzbekistan, of the United States and Germany to support that Afghan led process.
 
On the economic question, we all agreed that economic integration and economic development in the region is extremely important. And that’s why we raised with the President the vision of the new Silk Road. But when I think of what Uzbekistan has already done, for example, in terms of provision of electricity to Afghanistan, railways to Mazar-i-Sharif, these are all examples of why economic integration and economic development are so important. So, from our perspective, and I believe from Ambassador Steiner’s as well, Uzbekistan’s support for Afghanistan is important in all aspects.
 
We can take one more, if anyone’s got more.
 
Nargiza Komilova (Davr News Program) via interpreter: This is Nargiza Komilova from Davr TV program, and the question is, what additional steps are necessary to undertake in order to improve the current situation in Afghanistan?
 
SRAP Steiner: I think the important thing is that the international community has a strategy, a realistic strategy. We have agreed on a transition of the security responsibility till the end of 2014. There it’s important that we help the Afghan security forces to be able to take over the responsibility, but also the governmental structures need to be supported, so that the Afghan government, by the end of 2014, can exercise the full sovereignty. And then it’s important what happens after, after 2014. And there, I think, the most important signal, and that is something that the international community has to do, is that we don’t repeat the mistake of ’89, but stay engaged both in Afghanistan, as well as in the region, so that we show we continue to care, actively helping economically so that the country becomes what we want it to become—a stable prosperous country, within its region and working together with its region.
 
Let me just say one sentence, if I may. I think what we want to achieve is a win-win situation in the interest of Uzbekistan, of our countries and of Afghanistan and of the whole region, and I think it is possible if we all work together, and if we have also Uzbekistan, who is a major player in this region, on board. And we have to hope - after this talk with the President - that we will achieve exactly that.
 
SRAP Grossman: Thank you all very much!
 
АҚШ Элчихонаси матбуот хизмати
 
Attachments:                          
Category: News | Views: 629 | Added by: WebMaster | Tags: news | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz