<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 21 » АДОЛАТ НА ЕРДАДУР?                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:10 AM
АДОЛАТ НА ЕРДАДУР?                                     
АДОЛАТ НА ЕРДАДУР?
 
Агар кимдир Ер юзидан адолат излаб тополмаса, хафа бўлмасин. Сабаби, у боқий дунёда осий бандаларга кўрсатиш учун олиб қўйилган. Инсон жуда хоҳлаган тақдирида ҳам уни бу ердан топа олмайди.
Боиси — унинг адолати кимларгадир адолатсизлик бўлиб қолади.
 
Ўткинчи дунёда адолат ўрнатаман деганлар ҳам бу гаплари билан кимларгадир адолатсизлик қилиб қўйганлар. Нега дейсизми? Чунки ҳамманинг ўз ҳақиқати бор. Ҳақиқат учун курашаётган инсонларни Крилов масалидаги чўртанбалиқ, қисқичбақа ва оққушга ўхшатиш мумкин. Асли ҳақиқат ўртада-ю, лекин уни ҳамма ўз томонига тортаверади.
 
Қаерда тортишаётган одамларни кўрманг, ҳаммаси ўзича ҳақ. Ўртада адолат ўрнатиб бераман деб хомтама бўлманг, иккисини тингласангиз ҳам иккиси ҳақдек кўринаверади. Бир амаллаб айбдорни топиб берсангиз, тўртинчи одам сизнинг адолатсизлик қилаётганингиздан нолиб қолади. Бошингиз айланиб кетди-а? Фалсафа ўзи шунақа бемаъни нарса. Ичига кириб борганингиз сари сизни ташқарига улоқтириб ташлайверади. Ёмон томони ундан воз кечишнинг ҳам иложи йўқ. Чунки мусбатни манфий эмаслигини билиш учун математикадан олдин фалсафа ва мантиқ керак бўлади.
 
Сиз ҳам қачонлардир бу фанларни ўқигансиз, тўғрими?
Бутун дарс давомида тинмай гапирасиз, мавзуни ичига кириб борасиз-у...
Кейин нима деганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз. Мен бугунги кун журналистларини худди шу манзарага қиёслайман. Йўқ, менимча адашдим. Журналистларимиз Италиядаги Пиза минорасига ўхшашади. Ҳамиша бир томонга оғиб туришади. Бу эса аудиториянинг ғашини келтириб, журналистларни босиб ўтиб кетишади.
 
Келинг, яна ўша Она заминимизга қайтамиз. У ерда адолат қисман ўрнатиб берилган. Сунъий равишда бўлса ҳам адолат мезонлари ишлаб турипти. Аниқроғи, уни ишлатишяпти. Кимда имконият бўлса, у ўзи учун адолатни мослаб олаяпти. Бунинг оқибатида Ироқ насронийлар оёғи остида хор бўлмоқда. Бу Бушга бир эмас, иккита оёқ кийимини улоқтиришга жазм қила олган ироқлик журналистнинг ҳақиқати. Лекин АҚШнинг нефтлари нега араб сарҳадларида бўлиши керак?! Бу ўша оёқ кийимларга чап бериб қолган Бушнинг ҳақиқати. Агар ўртада туриб бераман десангиз, бошингиз балога қолади. Чунки мен учун, сиз учун, балки у учун ҳам Ироқ ҳақиқати адолат.
Лекин улар учун адолатсизлик!
Сабаби ҳамма мусулмонлар террорист эмас, лекин ҳамма террористлар мусулмон деган ҳақиқати бор уларнинг. Бу гапда жон йўқ дейсизми?
Ўша — жудаям оқдек кўринган Ироқ, Фаластин каби давлатлар жаҳон ҳамжамиятини шу қадар аёвсиз фикрлашга мажбур қилмоқда. Насроний боласига мусулмон расмини чизиб бер дея қалам берсангиз, албатта қўлига қурол ушлатиб қўяди. Бу баъзи мусулмонларнинг хато хатти-ҳаракатлари эвазига содир бўлади. Демак Ироқ ҳам, Америка ҳам ўзича ҳақ. Тинч юришни маслаҳат бераётган Россия ҳам ўзича ҳақ. Лекин кимлар учундир уларнинг учаласи ҳам ноҳақ. Адолат йўқ ўртада.
 
Ёки давлат газеталари билан хусусий газеталарни олайлик. Бири иккинчисининг наздида енгил-елпи ва бачкана нарсаларни чиқаради, лекин ҳамма уни сотиб олади. Иккинчиси эса биринчисининг наздида давлат нима деса шуни чиқаради, меъёрдан четга чиқмайди. Лекин аудиторияси нисбатан кам. Ўртада туриб берадиган йўлнинг ўзи йўқ.
Туриб қолсангиз ҳам ё униси йўқ қилади, ё буниси.
 
Келинг, осонроқ мисол сифатида футболни олайлик. Ноҳақ одам қози бўлса, додингни кимга айтасан деган гап бор. Ҳакам ҳам худди шу мисолга мос тушади. Бу тарафга ҳуштак чалса у ёқдан сўкиш эшитади, у тарафга чалиб қўйса бу тараф сўкади. Мухлисларимиз ҳам ўзимизники-да. «Ур, мусулмонлар» деса ўлдириб қўйгандан кейин «ўзи нима гуноҳ қилганди» деб суриштира бошлайди. Кўриб кўзинг қувонади киши, шу мухлисларни чет эл ишқибозларидан нимаси кам деб қўямиз. Лекин журналистлар ҳам иккига бўлиниб олса ёмон бўларкан. Худди ўт ўчирувчилар ёнаётган жойга сув сепиш ўрнига, олов олиб бошқа уйларга ҳам қўяётганга ўхшайди.
 
Журналист аҳли давлат билан жамият ўртасида кўприк вазифасини ўтаб бериши керак. Лекин ўша кўприк икки томон оёғи остида хор бўлаяпти.
Бунга ким айбдор?
Албатта кўприк қурган инсон! Кўприкни мутахассис қуради. Лекин бугунги журналистлар кўпригини ҳар ким ўзига мослаб қуриб олаяпти. Энг ачинарлиси, бу журналист деган номга доғ тушишига олиб келяпти. Илгари журналистларнинг хурмати баланд эди. Улар ўзларини хурмат қилардилар ва шу сабабли ҳам бошқаларни ўзларини хурмат қилишга мажбурлай олардилар. Энди эса журналист йўқ бўлиб бораяпти.
У ўз ишини маромига етказа олмаётгани учун бошқалар унинг ишига аралашмоқда. Мухлислар наздида уларнинг ҳурмати «0» га тенг! Бири пул деб кимларгадир ишласа, яна бири кимнингдир манфаати йўлида ўзини қурбон қилаверади.
 
Санъатда устоз кўрмаган ҳофизни ҳеч ким бир чақага олмайди. Журналистика ҳам шундай, уни кимдандир ўрганиш керак. Калласига келган нарсани ҳамма ёза олади.
Агар шуни журналист дейдиган бўлсак, унда бир тийинга қиммат эсдаликларни тўлдирганлар ҳам журналист бўлиб қолади. Мен бекорга мақолани адолат ҳақидаги тушунарсиз гаплар билан бошламадим. Ҳеч бўлмаса ўртадаги одамлар салгина адолатли бўлишлари керак. Ҳамма воқеалар кимнингдир манфаати йўлида содир бўлади. Америкада бекорга бомба портламайди, у ерда кимнингдир манфаати бор.
Ироқ бекорга қамал қилинмайди, бу ишдан ҳам кимдир манфаатдор.
Лекин журналист ўртада тура билиши керак. Унинг беш принципи ичида холислик деган тушунча ҳам бор. Американинг ҳужумини Би-Би-Си ахборот хуружлари билан бошлаб бераяпти. Бунга Ироқ журналисти рози бўлмай туфлисини ечиб отаяпти.
Уларда ўз фикрида собит тура билишлик бор.
Бизда фикрнинг ўзи борми? Ўзбекистон келажаги буюк давлат!
Аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғи ёшлардан ташкил топганининг ўзиёқ бундан далолат беради. Лекин шу гапни ким учундир ёзавериш ғалати. Уни ҳис қилиш керак, нима учун шундайлигини тушуниш лозим. Бизнинг ҳам даражамиз кўтарилиши керак.
Ўзбекистон пахта планини ошиғи билан бажариб бўлди, энди жиддийроқ нарсалар ҳақида ёзадиган вақт ҳам келди. Бир пайтлар Амир Темур Европани Боязид зулмидан қутқарганда энг катта ишни чопарлар, яъни ҳозирги журналистлар қилиб беришган эди. Охирги пайтда ҳеч кўрдингизми қайсидир суднинг нотўғри қарорини кўтариб чиққан журналистни? Ҳар доим далада байрам! Бу кетишда омборга ўт кетиб қолмаса бўлгани. Чунки халқни тарбиялаши керак бўлган, адолатни тиклашга бел боғлайдиган журналистларнинг ўзи тарбияга муҳтож бўлиб қолди...
 
Бу гаплар албатта менинг ҳақиқатим, бошқа бир ҳамкасбимники, албатта, бошқача бўлади. Бусиз иложи йўқ. Мен фақатгина тўрт йил ўқиб бор-йўғи журналист бўлишимдан қўрқиб қолдим. Ҳақиқатни ёзадиган инсонлар ҳам бор. Лекин томчи дарёга ғарқ бўлиб кетади. Бўрининг емаса ҳам оғзи қон. Ҳар ким ёзган нарса ҳеч бир қийинчиликсиз газетада чиқиб кетаверса «ким ёзди — журналист ёзди», бўлаверади. Яна уларнинг таниш-билишлари кўплигини айтмайсизми. Радиода шамоллаб қолганлар, ТВда қўрқинчли одамлар кўп ишлашади. Универсал журналистлар кўпаймоқда деб хурсанд бўламизу, ўзимизнинг қўнғироқдек овози бор эски дикторларимизни барибир соғинамиз. «Бугунги хит-парадимизнинг 7-поғонасида бетакрор овоз соҳиби...» дейдиганлар ҳамкасбим эканлигини ўйласам юрагим орқага тортиб кетади. Бу гапларни мактаб ўқувчилари ҳам айта оладилар. Бетакрор овоз соҳибида ҳам овоз бўлса майлига, шундай тараққий этган замонда ҳам шпаклёвка ўхшамаган. Мих билан столни қирсангиз қандай товуш чиқса, шуни шеър қилиб айтилган варианти. Бу ерда ҳам адолат йўқ-да!
 
Бора-бора папараци ва журналистларни ажрата билишимиз керак-ку! Моддий манфаат йўлида ТВда чиқиш қилаётганлар ҳам журналист эмас. Уларга яна қандайдир бошқача ном ўйлаб топиш керак. Шу мақоламни бирор давлат газетасига олиб борсам, макалатурага ўз ҳиссамни қўшган бўламан. Чунки бу уларнинг ҳақиқатига тўғри келмайди. Лекин ўша буюк журналистларни бир жойга жамлаб ўртага пул ташлаб қўйинг, бир-бирини кўзини ўйиб олишга-да тайёр туради. Бу фақат ўй-хаёл эмас. Ишонмасангиз, ҳар йили журналистлар ўртасида ҳеч бўлмаса бир марта футбол турнири ўтказилади, бориб кузатинг, ўзингиз гувоҳ бўласиз. Парашютчи ва сапёр ҳаётида бир марта адашади, дейишади. Журналистлар ҳам шуни дастуриламал қилиб олишлари керак. Сабаби уларнинг ҳисоботлари мураккаб нарса. Тарғибот-ташвиқотни билмай туриб журналист бўлиш мумкин эмас. Ўз ҳақиқатини исботлаб бера олмай жар солиш журналистнинг иши эмас. Бу бора-бора фанатизмга олиб келади. Бу эса кейинчалик ўз ичимизда гуруҳларнинг шаклланишига сабаб бўлади. Буни оддийгина спорт ўйинлари ҳам бошлаб бериши мумкин. Икки томон ишқибозлари келиша олмай турганларида қайсидир журналист чиқиб бир томон бўлса ана сизга томоша!
 
Ҳар нарсага босқичма-босқич эришилгани яхшимикан, деб ўйлаб қоласан киши. Эл ҳурмат қилган журналистларимиз дастлаб газеталарда мусаҳҳиҳ (корректор) бўлиб ишлашган. Кейин тўрт қатор нарсани русчадан ўзбекчага таржима қилишган. Шуни ҳам саккизта жойига ўзгартириш киритилган. Замон талабчан бўлганидан кейин, димоғимиз ҳам кўтарилиб қоларкан. Ёзган нарсамизга кимдир ўзгартириш киритса қовоғимиз очилмайди. Уни ҳақиқатимизни бузганликда айблаймиз. Лекин газета учун унинг мансабдор шахслари масъул бўлишлари керак. Агар уларнинг ўзида ҳам бир нарса бўлмаса қийин масала.
 
Бир журналист «биз халқнинг савиясига қараб ишлаймиз», деган экан. Халқнинг савиясини белгилашга унинг кучи етармикан? Ўзбек халқи майда-чуда нарсаларга кўп вақтини сарф қилса ҳам, савияси бошқалар ўйлаганчалик паст эмас! Фақатгина узоқ уйқудан уйғониш бироз қийин бўлмоқда. Мен ўша масофани яна Амир Темур замонига олиб бормоқчиман. Эшитган бўлсангиз керак, унинг икки нафар энг яқин ёрдамчиси ҳақида. Улар Ер юзининг деярли ярмини босиб олган инсон ҳақида ҳамиша танқидий фикр билдирганлар. Мана сизга бу дунёда адолат ўрнатишга ҳаракат қилиш. Бугун шу ишни журналистлар амалга оширишлари лозим. Лекин журналистлар бор маҳоратларини дори рекламасига бағишлашмоқда.
 
Хуллас, бу дунёда адолатнинг ўзи йўқ нарса экан. Ким ҳақлигини ҳам ёлғиз Ҳақ биларкан. Модомики шундай экан, ҳамма ўз ҳуқуқини ва вазифасини билиши керак. Ҳа, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқимизни билишимиз керак. Инсоннинг адолатга бўйи пастлик қиларкан. Лекин ўз ҳуқуқини яхши билганлар ҳеч бўлмаса ўз ҳақиқатлари учун кураша оладилар, ўзларини адолатсизликдан ҳимоя қила оладилар. Ўз ҳуқуқини билган киши яшил формани кўрса Азроилни кўргандек бўлмайди. Декан ёки бош муҳаррир йўқлаб қолса ўзини ажалдан хабар келгандек ҳис қилмайди. Ўз ҳуқуқини билмаган тақдирда эса жуда қўпол қилиб айтганда итнинг орқа оёғи бўлиб қолаверади. Етар энди шунча ухлаш. Баҳор ва ёз ўтиб қишга ҳам келиб қолдик.
 
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ.
 
Attachments:                          
Category: Maqolalar | Views: 633 | Added by: WebMaster | Tags: maqolalar | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz