<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 18 » АЁЛ РЎМОЛИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
8:27 PM
АЁЛ РЎМОЛИ                                     
АЁЛ РЎМОЛИ
 
Ўзбекларда қизлар, аёллар азал-азалдан табаррук дея рўмол ўрашади, рўмол ўраб юришади...
 
Чақалоқ қизалоққа чинқириб-чинқириб йиғласа ҳам бошига рўмол ўрашади, боши иссиқ юрсин дейишади. Қиз кўзга кўринибдики ҳовлига сув сепади, супуради.
 
"Онасига ёрдамчи-да", - дея эркалашади.
 
Хонадоннинг катталари кўп такрорлайди:
 
" Қизим, бошингга рўмол ўра, рўмолсиз юрма!"
 
Аёлларнинг гўзаллиги асли рўмолларида. Рўмол ўрабдики у энг гўзал, у энг чиройли. Рўмол остидан ял-ял ёниб турган тим қора сочларининг тўлғониши Алпомиш ўғлон юрагини дукуллатиб юборади. Узун киприклари эса камон ўқларини аёвсиз отади. Кўзлари ҳаёси, юзлари ибоси-аёллар вафосидир. Ўша рўмол кўнгилларни боғлайди, висолга чорлайди. Кўрганлар бошидаги рўмоли ўзига жуда-жуда ярашибди де-йишса, эшитганлар рўмол ўрабдики, одобли экан дейишади. Шарқона ҳаёт шу-рўмол ўрашлик билан яхшилик эшигини очади. Бахтли-тахтли бўлади, фарзандлари кўп бўлади. Рўмол ўраган қизлару-аёлларнинг нозу карашмалари ҳам ўзларига ҳамиша ярашади. Оқ либосда, оқ ҳарир рўмолда никоҳдан ўтиш қиз боланинг остонаси тиллодан уйига биринчи қадамидир.
Оқ рўмол шаббодада охиста хилпирайди. Қадамлари қутлуғ келади. Оқ рўмол ичра гулгун чеҳрасини илк бор қайнонаси кўради. Қайнотаси дуо беради. қариндошлар, қўшнилар кўриб ҳайратланишади: - Ой деса-ойдек, кун деса - кундек юзи бор экан. Оқ рўмолдаги келин саломидан ҳовли нурларга, дурларга тўлади. Оқ рўмолли онахонлар фаришталарга ўхшашади. Уларнинг кўнгиллари оппоқ, ниятлари пок. Қўлларини очишиб дуолар қилишади. Юртга тинчлик, кўнгилларга хотиржамлик, оилаларга омонлик тилашади. Насиҳатлар қилиб чарчашмайди:
Қизларим, келинларим:
 
-Бошларинг омон бўлсин, бошларингга доимо рўмол ўра! Кунлар ғанимат, одамлар омонат. Ўлим хақ, кутиб турмайди-эртани билмайди. Мотам куни ҳам аёллар рўмол ўрашади. Дардларини айтиб-айтиб йиғлашади. Рўмол аёлга-аёл эса рўмолга сирдош. Рўмоллар аёллар бошига ҳамиша соябон-ҳамиша посбон.
 
Аёлнинг рўмоли - унинг ҳамиша ҳаёси, оридир.
 
Абдураҳим БОЗОРБОЕВ
 
 
 
Attachments:                          
Category: Mavzu | Views: 1023 | Added by: WebMaster | Tags: mavzu | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz