<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 212

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 14 » ЧЕМПИОННИНГ ОНАСИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
10:47 PM
ЧЕМПИОННИНГ ОНАСИ                                     
ЧЕМПИОННИНГ ОНАСИ
 
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаровнинг онаси - Хосиятхон Ҳайдарова билан учрашув мен учун жуда қувончли бўлди.
У менинг қирқ йил аввалги мактабдошим экан. Бошқатдан кўришдик, болалик хотираларимизни хотирлаб яйрашиб олдик.
 
- Чемпионнинг онаси бўлиш қандай экан. Маззами?- кулиб сўрадим ундан.
 
- Гапирасиз-да. Назаримда ўғлим эмас, мен чемпион бўлганман. Ўйлаб қарасам, 37 йилдан буён бокс деган атама билан бирга яшайман.
 
- Ўғил кўрган кунингизданоқ бошланган экан-да?
 
- Шуниси тўғрироқ. Ишонаверинг, Ўткирбекнинг таниқли боксчи бўлишига дуо кетган. Биласиз, биз Пахтаобод туманиданмиз. Ота-онамизнинг эрта вафот этиши биз еттита фарзандни анча довдиратиб қўйган. Учта ўғил укамни интернатга топширишган. Опам узатилган эди. Биз уч қизни эса Андижон шаҳридаги Робихон чевар ая деган ном билан танилган энам (онамнинг онаси) тарбиялаган. Шундай қилиб шаҳарлик бўлиб кетганман. 18 ёшимда тўй куним энам дуо беришда "Боламга фарзанд берсанг суйгудай бер худойим, ўлса бағир куйгудай бер, худо-йим" деб ҳаммани ҳайрон қолдирган эди. Келин йўқловга келганида ҳам, мени бир четга тортиб, "дуойимни эслайсанми, ўзинг ҳам такрорлаб юр. Бир полвон чевара кўрай" деганида хижолатдан юзим қизариб кетган эди.
 
Шаҳарлик бўлиб кетганим билан қишлоқни яхши кўрардим. Пахтаободга тез тез бориб турардик. Дадам раҳматлининг учта укасиям курашчи полвонлар эди. Айниқса, Маткарим амаким бирон бир кураш майдонидан совринсиз, ғалабасиз чиқмасди. Тақдирни қарангки, шу амакимга худо фарзанд бермади. У бизни боласидек яхши кўрарди. Айтишларича, мен турмушга чиқиб Ўткирбекка хомиладор кунларимда қариндошларимизга "Хосият қизимдан ўғил невара кўрсам, курашчи полвон бўлади, суннат тўйида кураш совринига тушган табаррук қўчқордан етаклаб, Хосиятнинг ўзига бир жўра атлас қўшиб, тўёна қиламан" деган эканлар. Афсус, у киши Ўткирбекнинг тўйига етмай вафот этдилар. 1974 йилда Руфат Рисқиев Кубада ўтказилган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни олиб, юртдошларини ғурурлантириб юборган . Турмуш ўртоғим - троллейбус ҳайдовчиси Абдужалил Ҳайдаров ҳам мухлис сифатида жуда хурсанд бўлган. Чақалоқ Ўткирбекка қараб, "Шу ўғлимни Руфат Рисқиевдек чемпион қиламан" деб, Ўткирбек еттига тўлиб тўлмай уни шаҳардаги бокс тўгарагига етаклаб борган.
 
- Ўткирбекдек ўғил тарбиялашда кўпроқ нимага аҳамият бериш керак деб ўйлайсиз?
 
- Аввало, ота - онанинг орзуси улуғ бўлиши керак. Шу орзу йўлида фидойи бўлиш ундан ҳам зарур. Ҳамма оналар ҳам жонсарак бўлади. Лекин мен хўжайинимнинг айтишича, меъёрдан кўпроқ жонсарак эканман.
 
Қиш кунларининг бирида Ўткирбек бокс тўгарагидан келганида қарасам, пайпоқлари хўл бўлиб кетибди. Муз сирпанчиқ ўйнаганини сезиб, тўгаракка борган- бормаганини суриштирдим. Қаранг, ҳақиқатан ҳам ўйинқароқлик қилиб бормаган экан.
1987 йилги эрта тушган катта қор эсингиздами? Ўғлимдан хавотир олиб, Андижонга пиёда борибман, денг. Раҳим Каримов деган мураббийси "Хавотир олаверманг, Ўткир энг яхши боксчи. Энг қобилиятли шогирдим шу. Сизга катта раҳмат" деди. Шунақанги қувониб кетдимки, бу Ўткирбегим учун эшитган биринчи олқишим эди. Кейин бунақа олқишлар минг-минг бўлиб кетди. Аммо ўша олқиш юрагимни хапқиртириб, танамни яйратиб юборган бошқача олқиш эди.
 
- Ўткирбекнинг қайси фазилатларини жуда қадрлайсиз?
 
- Китоб ўқишни - мутолаани яхши кўришини. Айниқса, тарихий китобларни, ҳадисларни яхши кўради. Қайси устозидан эшитган билмайману, "Фақат билагига ишонган боксчи бугун ютади, эртага ҳам ютар, аммо фикри теран рақибга дуч келганда билакдаги кучнинг ўзи камлик қилади. Китоб кўрмаган рақиб рингда ютқазади." дейди. Ўзи шунга амал қилади. Яна бир яхши фазилати иккита синглиси, иккита укасига отадек ғамхўр. Мени жуда аяйди. Дадаси раҳматли вафот этган 1992 йилда ҳатто, оиламиз тирикчиликдан бироз қийналиб қолганида боксни ташлаб, савдогарликка ўтиб кетган. Чунки мен дадасидан кейин болалар қаровсиз қолади, деган хавотир билан фабрикадаги ишдан бўшаган эдим-да. Ўткирбекнинг савдогар бўлиб юришида дадасининг орзулари ушалмай қолишидан жуда изтироб чекдим. Фабрикага бориш шартми, уйда ҳам чеварлик қилиш мумкин-ку, деб эркаклар дўпписи тайёрлашни ўргандим. Қизларим ёнимга кирди. Бозордан дўппининг хомини , яъни, гул нақш тикилганини оламану тепчиб, пилталаб, тепа кизакни қўшаман, бозорда дўппи прессловчиларга улгуржа сотамиз. Ҳар ҳолда рўзғоримизга яна барака кирди. Ўткирбекнинг бокс билан шуғулланишига имкон яратганмиз.
 
- Набиралар ҳам кўпа-йиб қолгандир?
 
- Ўткирбекдан яқинда тўртта бўлади. Жаъми набираларим ўн иккита. Ҳаммаси жону дилим.
 
- Ўткирбекнинг жаҳон миқёсидаги рингда кураш тушаётганини кузатиб, қандай ҳолга тушасиз?
 
- Боласини аямай муштлаётганларини кўриш она учун осон дейсизми? Рақиб боламнинг қаерига урса, ўша жойим зирқираб оғрийди, Тикон устида ўтиргандай кузатаман жангларини. Ғолиблиги эълон қилинганда эса тўлиб - тўлиб йиғлайман. Болаларим, қувонмай нега йиғлаяпсиз, деб кулишади. Нега хўнграб йиғлаганимни шарҳлаёлмайман. Энг аввал дадаси эсимга тушади. Робия энам, Маткарим амаким ёдимга келади, кўз ёшимни тиёлмайман.
 
- Ҳозир ўғлингиз ўзи устоз бўлди. Андижон вилояти бокс мактабининг бош мураббийси. Унга нималарни маслаҳат берасиз?
 
- Бу даражага осонлик билан чиққанинг йўқ. Қанча тўсиқларни, ҳатто сенга дўстликни раво кўрмаганларни кўрдинг. Қийналган кунларингдан хабардорман. Энди сен ҳар бир ёш боксчига ёрдам бер. Ғамхўр бўл. Сендан юрту эл, қанча фахрланса, бу фахр давом этиши учун, сенинг яхши мураббийлигинг зарур дейман. Унинг ҳам фикри шундай. Ўткирбекнинг айтишича, аҳолиси икки ярим миллион бўлган Андижонда ҳозир уч мингга яқин ёш боксчи бор экан.
 
Андижонликларнинг жуда орияти қаттиқ, ғурури баланд. Аслида ўзбекман деганнинг ҳаммаси шунақа ғурур учун, нафсоният учун жангдан қайтмайдиган, қавм. Алпомиш бизнинг халқ қаҳрамонимиз экани бунга гувоҳ. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўткирбек ана шундай ғурурли халқнинг иқтидорли ёшларини тар- биялашга астойдил бел боғлаган. Чемпионнинг яхши бир орзусидан хабарим бор. У Андижонда боксга ихтисослашган махсус мактаб очилишини жуда истайди. Чамамда шу ҳақда катта идораларга қоғоз кўтариб кириб ҳам юрибди.
 
Хосиятхон билан суҳбатлашаману, Алпомишларни дунёга келтирган, тарбия-лаган шу соддагина мактабдошимдай оналар билан ғурурланаман, фахрланаман. Бу чиндан ҳам ғурурланишга, фахрланишга арзийди.
 
Замира РЎЗИЕВА.
Attachments:                          
Category: Interview | Views: 901 | Added by: WebMaster | Tags: interviews | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2019 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz