<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 19 » Ғирром бизнес                                                                                                                 Print Friendly and PDF
5:17 AM
Ғирром бизнес                                     
Ғирром бизнес
 
Бизнес, яъни пул топишнинг қандай тури бўлса ҳам, тадбиркор киши, бизнесмен ҳалол пул топса, ўзининг ҳаловати учун яхшироқ эканлиги кўп жойларда айтилган.
 
Аммо биз бу гапнинг бошқа томонларини айтмоқчимиз. Кўпгина катта-кичик дўконларнинг, ошхона ва ресторанларнинг пештоқларидаги рекламавий лавҳаларида, баъзи бир корхоналарнинг, бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг газета-журнал ёки кўчалардаги катта-катта афишаларга берган рекламаларида одамнинг ғашини келтирадиган бир нарсани кўриш мумкин. Улар гўё ишлари юришиб, файз-барака жуда катта миқlорда оқиб келишини таъминлайдиган нарса ярим-яланғоч аёлларнинг суратлари деб тушунишади шекилли, уялмасдан беҳаё аёлларнинг авратлари очилиб турган расмларини илиб ёки чиқариб қўйишади. Чунки ҳеч ким уларга буни чекламайди ва бу нарсани улар айни тадбиркорликдан, деб билишади.
 
Икки-уч йил олдин бир танишим менга ўзининг «бизнес-режа»сини айтиб қодди: «Ҳув катта кўчанинг юзидаги тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватида бир хонали уйим бор. Ўша уйни яхшилаб таъмирдан чиқариб, бир сартарошхона очмоқчиман. Мини-юбка кийган қизларнинг расмларидан учта-тўртта «яхшироғи»ни деворга ёпиштириб қўйсам, тез кунда клиентлар кўпайиб қолади». Ҳайрон қоласан киши. Наҳотки, халқимиз шундай даражага келиб қолди?! Наҳотки муваффақиятнинг калити шу нарсага боғлиқ бўлса?!
 
Одамлар, харидорлар ҳам шу расмларни деб келишмаса керак, ахир?! Йўғ-э, деймиз, халқимиз бу ҳолга келиб қолмагандир! Маънавиятида салгина бўшлиқ пайдо бўлган кишилар шундай қилишса керак-да! Оқила қизим, ўшандай беҳаё расмларга тушадиган қизлар ёки аёллар ҳам аввал сенга ўхшаган бокира, иффатли, ҳаёли бўлганлар. Улар билибми, билмайми адашиб қолишгач, шунақа йўлга кириб қолишган.
Бир кетган ҳаё қайтиб келмаслиги ҳақида суҳбатлашдик-ку! Уларнинг ҳолига кулмагин, балки, ниятингни яхши қилиб, Худодан шарманда қилмаслигини сўраб юргин ва тўғри йўлда бўлишликка доимо ҳаракат қилгин. Салгина адашсанг, тезда ўзингни ўнглаб олишнинг иложини қил.
 
Ҳув пастга қараб кетган чиройли зинапоя ҳақидаги гап эсингдами, ўшандай чуқурга аста-аста кетиб қолиш осонгина, лекин орқага қайтиш... Сенга яхшилик тиловчи хайрихоҳ дўстингман, мендан ҳеч қачон ёмонлик ёки хафа қиладиган гапларни кутма. Шунингдек, мендан сира хафа бўлма.
 
RaKhshona
 
Attachments:                          
Category: Muloxoza | Views: 632 | Added by: WebMaster | Tags: mulohaza | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz