<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 29 » КУЗ МАНЗАРАЛАРИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
7:45 AM
КУЗ МАНЗАРАЛАРИ                                     
КУЗ МАНЗАРАЛАРИ
 
Мўъжизакор фасл
 
Яратган ҳар бир мўъжизасини ўзига хос қилиб яратган. Табиат тўрт фасл: қиш, баҳор, ёз, куздан иборатлигини илк бора тетапоя қилиб юриб, гапиришни бошлаганимда англаганман. Ўшанда онамни саволга кўмиб ташлаганман. Волидам астойдил, эринмай, қунт билан менга тушунтирганлар.
 
Онгимда онам тушунтиргандай, ҳар фасл рангларда намоён: қиш - оқ, баҳор - яшил, ёз - қуёш рангида, куз эса сариқ... Улғайганим сари эса буни яхшироқ тушуниб етмоқдаман.
 
Мунаввар тонг отиб, зулмат тарқади.Борлиқни ёруғлик эгаллади. Кузнинг салқин шамоли ғир-ғир эсади. Қуёш уфқдан аста бош кўтаради. Унинг сочаётган заррин нурлари атрофга ўзгача тароват бахш этади. Негадир шу лаҳзада оёқларим кўчадаги дарахтзорга томон юра бошлади. Эсаётган майин шаббода этимни увиштириб юборди. Шунда, дарров елкамга онамнинг рўмолини ташлаб олдим.
 
Оҳиста қадамлар билан дарахтзорга кира бошладим. У ерда савлат тўкиб турган улкан, азим чинорлар бор эди. Она замин юзини дарахтлардан тушаётган қизғиш, сариқ, жигарранг барглар қоплаганди. Худди, сариқ гилам тўшалгандай....
 
Ҳар гал қадам ташлаганимда япроқларнинг "шитир-шитир" товушлари қулоғимга чалинади. Озроқ юриб, ўриндиқларнинг бирига яқинлашдим. Унинг ҳам устини қоплаган хазонларни аста суриб, ўтирдим. Юзимга қуёшнинг нурсизланган шуъласи хиёл тушди. Ўзимни нари қилгим келмади. Чунки офтоб ҳам ғаниматлигини ҳис этгандим. Шаббоданинг ўрнини шамол эгаллаб, бирдан қаттиқ эса бошлади.
 
Чинорлардан барглар тўкила кетди. Мен ўтирган ўриндиқ яна хазонлар билан қопланди. Шунда япроқлар орасидан энг каттасини танлаб, қўлимга олдим. Унда қизил, сариқ ва озроқ яшил ранг аралашгани ҳам бор эди. Аниқ бир рангни айтиш қийин. Баргни қўлимда тутиб, унга узоқ тикилиб қолдим. Хаёлларга берилиб кетдим...
 
Қачондир шу япроқ дарахт новдасида ниш урган куртак, баҳорда барқ уриб яшнаган барг бўлиб, ёзда қуёшнинг жазирама нурларида тобланиб, энди эса сарғайиб тўкилган хазонга айланди. Япроқларнинг олтин тусга айланишини умрнинг сўқмоқ йўлларини босиб ўтган, ёши улуғ инсонга қиёслайман. Уларга қараганимда эса ҳаётнинг ғанимат эканлигини, оқар сув каби ўтиб кетишини, сира орқага қайтмаслигини ҳис этаман. Қалбим ўзгача ҳис-туйғуларга тўлиб кетади.
Куз - баракали, куз - саховатли.
Куз - табиатнинг мўйсафиди, улуғвор фасли...
Олтин куз фасли яна келар такрор, ҳар йили...
Аммо инсон умрининг кузи эрта келмасин.
 
Маҳфуза ЖАЛОЛДИНОВА, Андижон тумани.
 
 
Attachments:                          
Category: Maqolalar | Views: 2909 | Added by: WebMaster | Tags: maqolalar | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz