<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 20 » Маданиятдан ташқаридаги "Хизмат доирасидан ташқарида" фильми                                                                                                                 Print Friendly and PDF
1:11 AM
Маданиятдан ташқаридаги "Хизмат доирасидан ташқарида" фильми                                     
Маданиятдан ташқаридаги "Хизмат доирасидан ташқарида" фильми
 
Сайтингизда бугунги кундаги шоу-бизнес олами хамда кинобизнесимиздаги иллатлар очиқ нишонга олиниши халқ диди ва онгини тарбиялашда мухим роль ижро қилади. Мен ўзим бу оламда қалам тебратаётганимга 10 йилча бўлади. Сизга бугун таъсирланган фильмим хақида мақола юбормоқдаман.
 
Укам мактаб ўқувчиси, доим "Кинога олиб тушинг” деб қўймайди. Бугун хам иккинчи смен бўлгани сабабли хозир реклама қилинган фильмлардан бирига олиб тушишимни илтимос қилди. "Хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида” фильмини айтганида суратдаги иштирок этган актерлар ва фильм режиссерини кўриб кўнглим тортмади. Юқорида айтганимдек анчадан бери шу сохада қалам тебратиб, режиссер ва актерлар махорати дидидан яхшигина танишман. Укамнинг эса танлови шу бўлди. Яхши, шу 12 ёшлилар танлови ўзи шу актеру шу режиссер бўлиши табиий деб 4000 сўмдан 8000 сўмга билет олиб кирдик. Эрталабки соат 11-00 бўлиб деярли 20тача томошабин йиғилди. Шуларнинг хаммаси 12-15 ёшлар атрофида. Фильм бошланди.
 
Мана энди бу мақолани ёзишимга сабабчи бўлган омиллар:
 
Режиссер шоу-бизнесдаги оғриқли нуқтани кўтармоқчи бўлиб, хонанда ва продюсер муносабатларини кўрсатмоқчи бўлган бўлса, бунча зиддиятлар кўп бўлмаса?
 
Нахотки бизнинг шоу-бизнесимизда хамма продюсерлар хонандаси билан "ётиб” юрса?
 
Бу фильмга тушадиганларни ёшини инобатга олса, қайтанига умуман уларга томоша қилиш мумкин эмас. Юмор ёш болалар учун мўлжаллангану, ишлатилаётган сўзлар ва фильм мохияти хам катталар учун ва хам "бузуқлар” учун! Бўлмаса фильмдаги қахрамон қизга қараб "Тешилиб қолибсизми?”, "Қаеридан хиди келяпти”, "Пастдан” иборалари нимасси?
 
Бу фильмда ишлатилган шу каби барча ибораларни ёзсам бехаё фильмдан лавхами дейсиз. Ёки продюсерни олдига келган йигит ва қиз кетаётганида узр лекин, орқасига бақрайиб қарашичи? Оператор хам қизни кетини ликиллатиб кетаётганини катта планда кўрсатиб турибди.
 
Продюсер гўёки кўчадан оёғида шиппак билан келган хонандаларни одам қилган деган маънодаги бир сахнасида, атайин шундай мусиқа билан маъно беришмоқчию, лекин продюсер қахрамонига бир қаранг. Аввало бундай продюсер кимнидир "одам” қилиши даргумонку!
 
Фильм умуман нореал воқеалардан "ясалган”. Тошкент Самарқанд йўлида куну тун мошиналар қатнови тўхтамайдию, булар тонггача ўтирар эмиш. Қахрамон йигитни балонини олиб қизникига қўйиш иккисини миясига етмасмиш.
 
Умуман фильм яқинда премьера қилинган "Висол” фильмининг яққол кўчирмаси. Худди шундай фильм бўлиб қолган, фақат ғирт бачкана тури холос.
 
Каттакон бир инсонни боғча ёшидаги қизининг туғулган кунига санъаткорлар келармиш.
 
Ана энди бу фильмни мақсади ўзи нима деган савол туғилади. Қайси ёшдагиларга ва нима учун мўлжалланган?
 
Нимани тарғиб этаяпти?
 
Фильм тарбиявий ахамиятга эга бўлиши шарт эмасдир лекин у тарбияни бузишга таъсир кўрсатиши керакмаску.
 
Бир сўз билан фильмдан тушунадиган нарсангиз:
 
-Бизнинг хонанда қизларимиз продюсери билан ётиб юради
 
-Продюсерларимиз бузуқ, оми, бачкана ва умуман инсониятнинг энг онгсиз мавжудоти
 
-Ўзбек журналистикасида журналистлар эмас хонандаларга мухлис бўлади
 
-Ўзбек йигитларида орият йўқ, кимлар биландир ётиб юрган қизларга уйланаверилади.
 
Мана шу маънони тушуниб чиқасиз фильмдан.
 
Бу фильм хозирда юртимизда кинофестиваль кунлари намойиш қилинаяптими? Шармандаликку! Фильмдан чиққанимизда укам менга "Опа...Рухшона шунақами?” дейди.
 
Эсинг жойидами бу фильмку десам, "Уям хаётда хонандаку” дейди. Фильм фақат бир ёқлама Ўзбекистон санъати мана шу ахволда деган кўринишда тақдим этилган. Вахоланки хар бир фильмда бирон муаммони кўтарилгса намуна сифатида бошқаси хам кўрсатилади, бу фильмда эса намуна қилинган неча йиллик санъаткор Даврон Эргашев ва ёшлар тарафидан иқтидорли дейилган Давр гурухи боғча боласи туғулган кунида қўшиқ куйлаб турса бу не хол ва бу не намуна? Давр гурухини билмадиму, лекин Даврон Эргашев бу рольни ўзига қандай эп кўрганига тушуна олмадим.
 
Бадиий кенгашда бу фильм қай тариқа рухсат олди экан деб ўйланиб қолдим. Қани энди қонунда тегишли бўлим бўлсаю, шу кетказган 8000 сўм пулимга шу фильмни судга бериб, маънавий зарарни 8000000 сўм миқдорида ундириб олган бўлардим.
 
Зеро Ўзбекистон маданияти ва юзи бўлган
 
САНЪАТ хақидаги бундай бехаё, бачкана тарғибот ва МАДАНИЯТИМИЗга бўлган ХАҚОРОТ учун фильм ижодкорларини жавобгарликка тортиш керак!
 
Чиптадаги Ўзбеккино миллий агентлиги ёзувини кўриб умуман хайратландим... қизиқ қайси мансабдор шахслар санъат ва маданиятимизни тахқирлашда манфаатдор экан?
 
Озод журналист Лазиза
SaYYod.uz
 
 
Attachments:                          
Category: Show business | Views: 583 | Added by: WebMaster | Tags: show business | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz