<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 4 » МАFРУР РАҚҚОСА                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:42 AM
МАFРУР РАҚҚОСА                                     
МАFРУР РАҚҚОСА
 
Ўтмишда шоҳ айғоқчилари шаҳар-қишлоқларни туну кун кезишиб, гўзал қизларни хонга тортиқ қилишган. Бу қизлар сарой ҳарамининг безаги бўлган, дейишади.
 
Уларнинг қисматига хўрлик, хорлик абадий битиларди. Қизлар ҳам тақдирларига аста-секин кўникиб кетишарди. Бироқ тузумга қарши бош кўтарган шижоатли қизлар ҳам учраб турган. Энг аянчлиси, бундай қизларнинг тақдири фожиа билан тугаган. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа ана шундай қизларнинг бири ҳақида.
 
Журжон ҳукмдори Шамс ул-Маомий Қобус ибн Бушмагир анча зиёкор ва шу билан бирга ўта қаттиққўл одам бўлган дейишади. Қобусни атрофдагилар қайсар ҳукмдор десалар, саройдагилар майпараст дердилар, бунинг устига у анчайин шоиртабиат, олим-у уламоларга ўзини яқин тутаркан. Аммо баъзан адолатсизлиги, қуюшқондан чиқиб кетиши унинг номини ёмон отлиққа чиқариб қўйган.
 
Қобус саройда тонготар базму жамшид уюштирар, базмда эса тўйгунича бўкиб ичарди. Ана шундай базмлардан бирида майхўрлик шу даражага бориб етдики, йиғилганларнинг бари на қўшиқ, на ҳофизнинг ширин хонишини тинглашарди. Шовқин-сурон, биров бировни танимайди, косалар синган, майлар ағдарилган. Амир эса ярим яланғоч раққосалар қуршовида кўнглига келган ишини қиларди.
 
— Мусиқа! Ҳамма жим бўлсин! Дилдора, ўйна! Ўйнайсан! Қани, либосларингни еч! Ширбадан рақсга тушасан!
 
Тўс-тўполон, ғала-ғовур бир пасда тиниб, ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳамманинг кўзи Дилдорада, раққосалар ичра энг соҳибжамоли ҳам шу. Юзи гулгун, қомати шамшоддек Астробод гўзали. Асли ўзи бир саркарданинг қизи бўлган. Амир унга ишқибоз бўлиб қолиб, шу қизни саройга олиб келиш мақсадида отасини ўлдиртириб юборган дейишади. Шундан сўнг гўёки ҳиммат кўрсатиб, Дилдорани ўз паноҳига олганмиш.
 
— Мусиқа! — бақирди амир. Қиз қўрқа-писа ўзини дугоналари даврасига олиб, нима қилишини билмай турар, ранги қув учиб кетганди.
 
— Ечин, яланғоч бўл! Қобуснинг «жиннилиги» қўзиган, энди ҳеч ким унинг сўзини икки қила олмасди. Гап қайтарганнинг ҳолига вой, бунақа вақтда унинг ғазабига теккан одам тирик қолиши даргумон. Сарой аҳли буни яхши билгани боис, миқ этмай турарди. Дилдора юм-юм йиғлар, рақсга тушиб бўлгандан кейин устига ташлаб оладиган оқ шоҳи ёпинчиғига ўралиб, қўрқувда титраб турарди.
 
Мусиқачилар гўё шу аянчли кечанинг ҳолатига ҳамда уялиб, изтиробда турган раққосанинг мунис кўнглига ҳамоҳанг мунгли бир куйни бошлаб юбордилар. Ширакайф амир аввалига тушунмай ўзича мусиқа оҳангига тебранди. Сўнгра мусиқачилар томон ўгирилди-да, бақирди:
 
— Бас, тўхтат! Бу қанақаси, кимга мотам тутурсанлар?
 
Жимжитлик. Бирор гап айтишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди.
 
— Шўх... шўхроғидан чал!
 
Мусиқа оҳанги ўзгарди, шўх куй янграй кетди.
 
— Бу бошқа гап, мана энди рақс айласа бўлур... қани, ҳей!..
 
Амир бир чеккада изтиробда турган раққосанинг ёнига гандираклаб борди-да, қизнинг устидан ёпинчиғини олиб ташламоқчи бўлди, аммо қиз ёпинчиғини маҳкам ушлаб олганди. Амир ҳеч қачон бундай бачканалик қилмаганди. Бош вазир амирнинг қўлидан ушлаб, нарироқ олиб кетмоқчи бўлганди, унинг жаҳли чиқиб:
 
— Қоч, аралашма! — деб вазирини итариб юборди.
 
Вазир мулзам бўлганича нари кетди. Бир чеккага чиқиб, ўзини бутунлай идора эта олмай қолган амирга изтироб билан қараб турди. Амирнинг авзойи бузуқ.
 
Мастлик — андишасизлик деганларидек, энди унга ҳеч ким бас кела олмас, бирор фалокат юз бериши мумкин. Қандай йўл билан бўлса ҳам, Қобусни чалғитиш керак. Унинг бутун ўй-хаёлида шу соҳибжамол раққосани яланғоч ҳолатида рақсга тушириш.
 
— Қани туш рақсга... Ўйнамасанг, ўласан! — пўписа қилди амир.
 
Қизнинг бошқа иложи ҳам, чораси ҳам қолмаганди. Ноилож устидаги ёпинчиғини улоқтириб ташлади-да, мусиқа оҳангига қараб хиром эта кетди. Мусиқа энди авжига чиқди. Қиз чўккалаб оҳангга мос нафис ҳаракатларни бажариб турди-да, ерга энгашди...
 
Унинг тундек қоп-қора сочлари парда бўлиб юзини яшириб қўйганди. Томоша аҳли бу нозик иболарга қойил қолгандек қийқириб юборди. Аммо бу дақиқа негадир чўзилиб кетди. Амир бўлса кайф аралаш бақирди:
 
— Қип-яланғоч рақсга тушмагунингча қўймайман! Раққоса ўрнидан бошқа турмади. Чалқанчасига йиқилди. Қизнинг кўксига ханжар санчилганди.
 
— Аҳмоқ экан-ку, бу қиз, — деди амир ва кайфи тарқаб кетгандай ўша заҳоти базм кечасини тарк этди.
 
Шундан сўнг сарой аҳли амирнинг ҳақорат қилишлари, камситишларидан безиб, уни тахтдан ағдаришга қарор қилишди. Раққосанинг ўлими сарой доирасидан ташқарисида ҳам кўп гап-сўзларга сабаб бўлди.
 
Шу гаплардан сўнг амир Қобусга нисбатан қатлдан оғир ва даҳшатли ўлим чорасини ўйлаб топдилар. Бу ўта шафқатсизлик эди. Амирнинг бутун кийим-бошини ечиб, қип яланғоч ҳолатда қалъадаги ўзи маишат қиладиган ҳаммомга қамаб, устидан қулфлаб кетишди.
 
Сирожиддин АЛИҚУЛОВ
 
 
Attachments:                          
Category: Tarix | Views: 915 | Added by: WebMaster | Tags: tarix | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz