<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 19 » МЕҲРИГИЁЛИ ОПАМ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
5:48 AM
МЕҲРИГИЁЛИ ОПАМ                                     
МЕҲРИГИЁЛИ ОПАМ
 
Шарофат ая саксон беш ёшдан ошди. Икки-уч йилдан буён бир жойда ўтиради.
 
Оёқ-қўлида қувват йўқ, шекилли, ер босолмай қолди. Аммо тиллари бийрон, ақл-фаросати теран, фикрлари тиниқ.
 
Қошини айтинг, қалам чизгандай камалак. Юзлари оппоқ, ажинлари кўп эмас. Кўзи кексаликка сўз бермаган қоп-қора, ўткир. Қачон қараманг, кулиб туради.
 
Кунлардан бир куни она бетобланиб қолди. Бу хабар онанинг тўнғич қизига етказилди. У келди-ю, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига: " - Марғуба, ўлимликлар тайёрми? Ҳамма нарсани олиб қўйганмисан? Билиб қўй, менда ҳеч нарса йўқ. Бувимни уйи-жойи сенга қоляптими, ўлигини ҳам ўзинг кўмасан..." - деса бўладими?
 
Марғуба анграйиб қолди. Кўзлари ёшга, юраги зардобга тўлди. Тавба, бу қандай кунда бинога келган фарзанд-а? Онаси ўлмай туриб ўлдирса, молпарастлигидан бор-шудидан айриладигандай саросимага тушса. Бола ҳам шунчалик бемеҳр бўладими?
 
Марғуба бу аччиқ сўзларни онасига айтолмади. Ич-ичидан эзилиб йиғлади. Ҳайрият, тиббий ёрдамдан сўнг онаси ўзига келиб, кўзини очди. Марғуба йиғламади. Онасига боқиб, кулди. Аллоҳга шукр қилди. Ахир, шу биттагина суянчиғидан ҳам жудо бўлса нима қилади?.. Ким билан сўзлашади, диллашади?
 
Марғуба онасига, оиласига меҳрибон. Сабр-қаноати, иродаси, бардоши бисёр аёл. У қиз бола бўлса-да, меҳр-оқибатсиз акаси, опаси, укасидан тузукроқ чиқди. Ориятни қаттиқ тутиб, онасини оғир кунларида ёнига кириб меҳр-мурувватини дариғ тутмади. Опаси олди-сотди қилиб, уйда ўтирмайди. Акаси такаббур хотинининг дағдағасидан қўрқади. Ота-онадан андоза олган набиралар энасига қараш тугул, салом бергилари ҳам келмайди. Укаси ундан баттар. Шунинг учун она ҳам "ошим хорми, бошим хор..." дейди-ю, қизининг бағрига интилади. Майли, диёнатини ютганлар жазосини олар. Ишқилиб, онаси ўлмаса бўлди.
 
Ая саҳармардонлаб уйқудан уйғонади. Кечалари баъзан бедор ўйланади. Ўғлининг меҳрсизлигидан, эл-юртдан ор қилмай синглисига ташлаб ўзи гердайиб юрганидан ўкинади. Ўзича "ўғил туғдим деб, бекорга керилибман-а, мен аҳмоқ", - дейди. Лекин она учун ҳамма боласиям бирдек бола-да! Айниқса, ўғлини жуда яхши кўрарди. Кўзига тўтиё қилиб катта қилувди. Уйланиб, болали, обрўли бўлгандаги қувончларини айтмайсизми?
 
Энди ўзи ота, бобо бўлгач эса фарзандлик бурчини унутиб ўтирибди-я. Йил, ой ўтса ҳам онасини кўргиси келмаса. Бу қандай кўргулик?.. Яхшиям шу қизимни туғиб қўйган эканман, кунимга яраяпти. Бўлмаса, ғарибхоналарда юрармидим, дейди-ю, аламдан қўшиқ ҳиргойи қилиб, хумордан чиққиси келади:
 
Ўғил болам "мард" болам,
 
Кўзларингда гард, болам.
 
Фурсат етди, артмасанг,
 
Юрак-бағринг дард, болам.
 
Соғинганим билиниб,
 
Зор кўнглим тилиниб,
 
Бир келмайсан, болам-о,
 
Ухлолмайман илиниб...
 
Онани ортиқ ҳиргойига қуввати етмагандай кўзларини оҳиста юмади. Юмади-ю, киприклари бир томчи ёшдан ҳўл бўлади. Марғуба уй юмушларини қилиб онасининг бошига боради. Оқ дастрўмолчаси билан унинг ёшларини астагина артади, устини ёпади. Ором олсин бирозгина дейди-ю, оёқ учида чиқиб кетади. Она ҳаммасини сезиб туради. Унсиз йиғлайди. Қизига ҳеч нарсани билинтирмайди.
 
Марғубани катта-ю кичик меҳмондўстлиги, онага меҳр-оқибати, одамийлиги, инсоф-диёнати учун ҳам ҳурмат қилади. Ёши улуғ кишилар: "Болаларининг орзусини кўрсин, "ўғил бола қиз", - дея дуо қилишади.
 
Ҳа, унга ҳам осон эмас. Эри узоқ йиллардан буён бетоб. Оёғи билан юриб, тирикчилигини қилса ҳам, дарди тутиб келганда дунё кўзига қоронғу бўлиб кетади. Ногиронлиги учун нафақа келганда яна, ўксинади...
 
На илож, бошга тушганни кўз кўраркан-да! Онасига малҳам бўлса, эрига дардкаш. Ҳамшираликдан хабари борлиги учун дарров укол қилиб, жонига ором киритади.
 
Марғуба ҳамма нарсага бардошли аёл. Кечагидек ёдида: икки ёшли ўғли - Икромжонни қўшниси юк машинасида беҳосдан уриб юборди. Тиллари бийрон, оёқлари остида пилдираб юрган болажонидан бир зумда айрилиб қолди. Ўшанда у поликлиникада ҳамширалик қиларди. Бу шум хабарни эшитиб учиб келди-ю, жонсиз ётган норасидасини кўриб, вужуди музлаб қолди.
 
Бола ўлди... Кимлардир қотилни қамаш керак. Унга шафқат йўқ дейишди. Аммо Марғуба кучсизлик қилмади. Ичида ёниб, минг тўлғониб қайғурса ҳам тилига эрк бермади. Ахир, қўшниси ҳам болали, оилали. Атайлаб шу ишни қилмагандир?..
 
Тасодиф, қолаверса, пешонага ёзилгани шу бўлса, қочиб қайларга боради? Кейин у даъвогар эмаслигини айтиб, ҳайдовчини ҳимоя қилиб, уни жавобгарликка тортмасликларини чин дилдан сўради. "Умримда бировга ёмонлик қилган эмасман, бундан кейин ҳам қилмайман. Мен уни кечираман, озод қилинглар" - деди.
 
...Ўша воқеадан кейин у ишламай қўйди. Қандоқ қилиб ишласин, ахир, онаси, эри бетоб... Ҳар иккисига ҳам қаров керак. Тўрт боласи эса ҳали ёш. Уларга ҳам эътибор, парвариш зарур. Аммо у бекор ўтирмайди. Қўлида гулдай ҳунари бор - дўппи тайёрлайди. Уй юмушларидан, онаси, эридан ортиниб ҳафтада ўн ва ундан ортиқ дўппи тайёрлайди. Ҳарна ҳалол меҳнатнинг баракаси яхши бўлади.
 
Юрагида дард, алами кўп бўлса ҳам эл-юрт хизматидан қолмайди. Енгини шимариб, маҳалла-кўй хизматига шай. Бировга ғамидан нолимайди, гина-адоват билмайди. Йигирма уч йилдирки, рўзғорига меҳрли, ширинсўз. Фарзандларини ҳам ҳаётга, одамларга меҳр билан боқишга, шафқатли бўлишга, мусибатга бардош бериб яшашга ўргатмоқда.
 
Марғуба опа, ўргилай Сиздан. Меҳрингиз, меҳридарёлигингиз учун, айланай. Сиз ҳам аёлсиз. Яхши кийинсам, ўйнаб-кулсам, дейсиз. Начора, ҳар доим ҳам бундай ишларга вақт тополмайсиз. Сизни хонадонингизда мустар бўлиб, табаррук ёшдаги волидангиз, хаста дил жуфтиҳалолингиз кутиб турибди. Муҳими, сиз кучлисиз, имонга бойсиз. Шунинг учун ҳам ҳаётга, одамларга қаттиқ меҳр қўйгансиз. Кеча-ю кундуз уларни деб яшайсиз. Бундай фидойиликни қайдан олгансиз, опажон?!
 
Мукаррама ҒАНИЖОН қизи,
Асака тумани.
 
 
 
 
Attachments:                          
Category: Adabiyot | Views: 744 | Added by: WebMaster | Tags: adabiyot | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz