<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 17 » "МЕНИНГ ЎҒРИГИНА КУЁВИМ"                                                                                                                 Print Friendly and PDF
10:04 AM
"МЕНИНГ ЎҒРИГИНА КУЁВИМ"                                     
"МЕНИНГ ЎҒРИГИНА КУЁВИМ"
 
Фотима опа менга кўпдан буён таниш аёл. Бир қизу, икки ўғилнинг онаси. Қўлида гулдек ҳунари бор. Маҳалладаги чеварларнинг устаси. Бир неча бор кўйлак тиктиргани бориб, танишиб қолгандим.
 
Умр йўлдоши барвақт вафот этгани учун уч фарзандини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказди. Икки ўғлини уйлантирган, келинлари одобли ва ахлоқли бўлишиб, қисқача қилиб айтганда, "ўзларидан тинчиганлар". Фарзандларининг кенжаси бўлган қизи Дурдона педагогика коллежида ўқиб, дипломини қўлига олгандан кейин кўп ўтмай турмушга узатган эди.
 
Боғчага эндигина тарбиячи бўлиб ишга жойлашган қизига ўша пайтлар хўб совчилар келишганди. Иш жойида меҳнатсеварлиги ва ўз соҳасига бўлган билими билан қисқа вақт ичида жамоасида ҳурмат топганди. Боғчада ошпаз бўлиб ишлайдиган аёл ўзининг жиянига мўлжаллаб, Дурдонани кўз остига олиб қўйганди. Шунинг учун Дурдонани сўраб келганларга иложи борича йўлиқиб, кўп совчиларни қайтаришга улгурди. Ўзи эса Фотима опанинг уйига зир қатнаб, мақсадига эришди. Дурдона ошпаз аёлнинг жияни бўлмиш Фарҳод исмли йигитга унаштирилди. Рисоладагидек бўлиб ўтган тўйда меҳмонларнинг аксарияти келин-куёвнинг "узукка кўз қўйилгандек"лигини таъкидлашди. "Қош кўзи қоп-қора, келишган куёв экан", дея келиннинг дугоналари ҳам Дурдонага ҳавас қилишди...
 
Фотима опани қизини узатгандан кейин икки -уч йил ўтганда кўчада, тасодифан учратиб қолиб, салом-аликдан нарига ўтмаган эдим. Яқинда бозорга йўлим тушган эди, Фотима опа набираларига ширинлик олиш учун раста оралаб юрган экан. Орадан ўтган кўп йиллар ўз таъсирини ўтказган, Фотима опанинг юзларидаги ажинлар чуқурлашган, сочлари деярли оппоқ бўлиб кетганди.
 
Четроққа ўтиб,одатдагидек ҳол-аҳвол сўрашгач, қизи Дурдона ҳақида билгим келганини яширмадим.
 
- Эҳ, нимасини айтай? - ҳасрат билан сўз бошлади Фотима опа.- Биттагина қизимни тузукроқ сўраб-суриштирмай бериб юбораверибман. Боғчада ошпазлик қиладиган холаси "жияним зўр йигит, қизингиз бахтли бўлади" деса, ишонаверибман. Аслида эса куёвимнинг тайинли касби - кори, ҳунари йўқ. Қилмиши ўғирлик экан...
 
Фотима опанинг кўзларидаги ёш юзига сизиб тушар, лаблари титраб сўзларди. Опанинг айтишича, куёви Фарҳод уйланганидан кейин ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ маҳалладошининг қўйини ўғирлагани учун қамалган экан. Қамоқдан аввалига ёшлиги, биринчи бор судлангани учун олти ойдан кейин уйига қайтган экан. Кейин эса шартли равишда озодликда юриб, ҳарқалай, ўғирликка қўл урмабди. Аммо "ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас" деганларидек, яна ўғирлик устида қўлга тушибди. Шундан сўнг яна уч йиллик қамоқ жазоси тайинланибди. "Ўтириб" қайтганидан кейин Дурдона эрини инсофга кириб қолишидан умидвор бўлди. Бироқ орадан икки ой ҳам ўтмай, эски "ҳунарини" ишга солди.
 
- Қизимнинг пешонаси шўр экан, умри эрини кутиш билан ўтяпти. Дурдонанинг қизи, яъни, набирам яқинда ўн бешга тўлади,-дейди чуқур оҳ тортиб Фотима опа. - Мени ўғригина куёвим бу сафар олти йилга қамалган. Энди икки йили ўтди. Яна тўрт йилдан кейин қайтади. У ёғида қизимнинг бошида яна қандай кунлар бор,ёлғиз яратган эгамнинг ўзи билади...
 
Суҳбатдошимнинг изтиробли ҳикоясини тинглар эканман, таскин беришга арзирли сўз ёки малҳам бўларли жумла тополмасдим. Ахир, куёви узоқ юртларга меҳнат қилиб келиш учун кетганида, "ҳафа бўлманг, албатта, бир куни қўйни - қўнжини тўлдириб уйига, фарзандлари бағрига қайтади-да" дейиш мумкин эди. Алҳол, "куёвим ўғри" деб турган бу муштипар онага далда беролмаганимдан ҳижолатда эдим.
 
- Дурдонагинамнинг қизига ул-бул олиб, кўнглини кўтарай, деб бозорга келган эдим. Боғчада ҳам ишлаб, уйда мендан ўрганган чеварлиги билан оиласини тебратяпти қизим. Шўринг қурғур куёв мардикорчилик қилганида ҳам нонини топар эди-ку, дейман. Отасиз ўсган бўлса ҳам ўғилларим ҳалол бўлиб етишишган.Оиласида ёлғиз фарзанд Фарҳод ҳам отасиз экан, майли, икки ёрти, бир бутун бўлар, деб катта хато қилган эканман... Гоҳида қизимни ажратиб олсамми, деган ўйга ҳам борганман. Аммо қизим бунга сира кўнмаган. "Икки келиннинг олдига қизим билан қайтиб келсам, акаларимга малол келиб қолиши мумкин. Майли, пешонамда нима бўлса, кўравераман", - дейди.
 
- Сиз менинг бу гапларимни бир газетага ёзинг, илтимос. Чунки қиз узатаётган ота-оналар мен сингари адашиб қолишмасин. "Бўлғуси куёв нима иш қилади? Касби-кори тайинлими", сўраб-суриштиришсин. Айниқса, қўни-қўшни, маҳалла катталари кимнинг ким эканлигини яхши билишади...
 
Фотима опа кўз ёшларини дастрўмолчасига артар экан, "майли, энди борай, қизимнинг уйига бориб, тезроқ қайтишим керак" дея мен билан хайрлашди.
 
Орзулари бир олам бўлган Дурдонанинг қайғули ҳаёти ҳақидаги суҳбатдан кейин елкамни оғир юк босгандек эди... Қанийди,ўғригина Фарҳод қамоқ жазосини ўтаб, уйига қайтгач, зора инсоф кўчасига кирса...
 
Феруза МИРЗАОЛИМОВА.
 
 
Attachments:                          
Category: Maqolalar | Views: 672 | Added by: WebMaster | Tags: maqolalar | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz