<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 29 » МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ФЕСТИВАЛИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
6:37 AM
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ФЕСТИВАЛИ                                     
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ФЕСТИВАЛИ
 
Style.uz санъат ҳафталигини турфа рангларга бой, кенг тархли мато сифатида тасаввур қиладиган бўлсак, мазкур фестиваль унинг муҳим, эътиборли ва ғоятда бежирим унсури ҳисобланади.
Негаки ушбу унсурда қатъий анъаналар замонавий мода шакллари билан уйғунашиб кетади ва ёрқин, мўъжизавий ранглар қоришмасидан иборат санъат асари тусини олади.
 
Бунда миллий санъатимизнинг ўтмиш ва бугуни бирлашиб, унинг келажакдаги қиёфасига ўзига хос замин ҳозирланади. Ўзбекистон шундай мамлакатки, ундаги ҳар бир ҳудуд бир-бирини такрорламас санъати, алоҳида ҳунармандчилик анъаналари ва ўзига хос ижодкорлик ривожига эга. Фестиваль муносабати билан эса томошабинлар ана шу ранг-баранглик самараси ўлароқ миллий либосларнинг эстетик қамрови қанчалик кенглигининг гувоҳи бўлишди. Шу боисдан, фестиваль Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги анъаналар, матолар, бичимлар ва дизайнерлик ёндашувларининг турфа хиллигини ўзида акс эттирувчи намойиш ҳисобланади. Намойишларинг ёрқин шоу кўринишида бўлиб ўтиши, кўпчилик учун қадрдон анъанага айланиб қолган. Бу йили эса Миллий либослар фестивалининг Theatre.UZ 2011 Иккинчи Халқаро театр фестивалининг ёпилиши билан уйғунликда ўтказилгани аҳамиятли. Бу чинакамига махсус кийимлар билан бойитилган театр постановкаси бўлди. Тадбир давомида 18 та тўпламдан ўрин олган 150дан ортиқ либослар намойиш этилди. Бу йили прет-а-порте тўпламига алоҳида урғу берилди. Махсус кўргазма сифатида эса мамлакатимизнинг катта қисмини эгалловчи Қорақалоғистон Республикасининг милллий либослари, тақинчоқ ва безак буюмлари каби санъат намуналари тақдим этилди. Бу эса турфа анъаналар, ижодий ғоя ва ечимларинг ранг-баранг маҳсуллари, ишлаб чиқариш технологияси ва шаклларининг ўзгача тўплами ҳамда матолар кўринишидаги камалакнинг ўзаро бир маконга жамланиши демакдир. Ижодий гуруҳ эса ўзига хос таркибга эга, яъни улар ичида ўз йўлини топган, тажрибали дизайнерлар билан биргаликда истеъдодли, келажакда улкан муваффақиятларга эришиши мумкин бўлган ёшларнинг ҳам иштирокидир. Фестиваль илк бор мустақил лойиҳа сифатида 2005 йил ташкил этилган. 2006 йил Бухорода иккинчи бор ўтказилиб, мамлакатнинг маданий қиёфасини ўзида акс эттирган ҳамда санъат ихлосмандларининг катта қизиқишига сабабчи бўлган фестиваль ҳудди шу йили Style.uz санъат ҳафталиги доирасига киритилган ва бугунги кунгача унинг таркибидаги лойиҳалардан бири ҳисобланади.
 
Иштирокчилар рўйхати
1. Саодат Хожимуродова
2. Дилдора Тўхтаева
3. Гулшода Рашидова
4. Денис Томилин
5. Дилдора Қосимова
6. Зулфия Рахматуллина
7. Елена Мильбергер
8. Ирина Степанова
9. Марҳамат Умарова
10. Нилуфар Ахмедова
11. Шахло Турсунова
12. Лилиана
13. Динара Усмонова
14. Нилуфар Юнусхўжаева
15. Лали
16. Наргиза Шерхоўжаева
17. Илҳом Давлетов
18. Ойзода
19. Дилобар Каримова
20. Ирода Аъгзамхўжаева
21. Дилфуза Саидмахмудова
22. Алена Кан
Ilkhomjon Kenjabayev
Attachments:                          
Category: Moda Olami | Views: 5027 | Added by: WebMaster | Tags: MODA OLAMI | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz