<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 18 » МУТАСАДДИЛАР ВА САНЪАТКОРЛАР ЮЗМА-ЮЗ: АЙБ КИМЛАРДА, АЙБДОРЛАР ҚАЕРДА?                                                                                                                 Print Friendly and PDF
5:51 AM
МУТАСАДДИЛАР ВА САНЪАТКОРЛАР ЮЗМА-ЮЗ: АЙБ КИМЛАРДА, АЙБДОРЛАР ҚАЕРДА?                                     
МУТАСАДДИЛАР ВА САНЪАТКОРЛАР ЮЗМА-ЮЗ: АЙБ КИМЛАРДА, АЙБДОРЛАР ҚАЕРДА?
 
Хайрли ишнинг кечи йўқ дейдилар. 20 йил деганда ҳали санъат аҳли билан бундай жонли мулоқот бўлмаган. Ҳар бир ташриф буюрувчи ўзига тўғри хулоса олган бўлса, нур устига аъло нур...
 
17 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясида "Юксак маънавият- санъаткор одобининг мезони” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу шундай юзма-юз учрашув эдики, ҳамма гапларни хулқи бузуқ, одоб чегарасини билмайдиган, муомала маданияти чириётган айрим санъаткорларнинг бетига ҳақиқатларни айтиш мавриди, энг узоқ кутилган фурсат эди. Бош мақсад эса, хатоларни тан олиш ва такрорламаслик, адашганларни тўғри йўлга бошлаш...Ҳақиқат аччиқ бўлади. Аслида мана шу аччиқ ғамхўрлик ортида келажакдаги ёрқинлик назарда тутилганди.
 
Президентимизнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу учрашув мутасаддилар, қўшиқ ва клип яратишга дохил барча ижодкорларни бир даврага йиғди. ОАВ ходимлари иштирокидаги ушбу муҳокамали тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори, профессор Қиёмиддин Назаров, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори Азамат Ҳайдаров, Академиянинг кафедра мудири, доцент Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқий шарқшунуслик кафедраси мудири, профессор Соибжон Бегматов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими, исломшунос Нуримон Аббулҳасан маърузалари билан иштирок этиб, йиғилганларнинг диққатини жалб этди.
 
Жумладан, Қиёмиддин Назаровнинг сўз борасидаги фикрлари, хусусан, қалбни қалбга, инсонларни инсонларга боғловчи бу куч қўшиқларда тўғри танлансагина мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлагани эътиборга молик бўлди.
Азамат Ҳайдаровнинг гапларида эса жон бор.
У шундай дейди: "Турли туман бўёқларни юзига суриб, алламбало соч турмаги билан клипларда намоён бўлиш ёҳуд санъткорларнинг турли босма нашрларга уйини,
катта бассейнини реклама қилиб, интервью беришлари одобсизликдан катта нишона”. Мутасадди раҳбар яна санъаткорларнинг қўпол муомала маданияти ва унинг оқибатида одамлар қалбини ранжитиши ҳақида ҳам гапирди. Айниқса, энг улуғ,
энг азиз байрамимизнинг вилоятларда ўтказишда хонанда продюсерларнинг концерт учун фалон долларда пул талаб этишларини қаттик танкид остига олди. Айрим санъаткорлардаги Ватанга бўлган муҳаббатнинг саёз ва сохталиги, икки-уч маротаба Қозоғистон ё бошқа қўшни мамлакатларга чиқиб келса, шу мамлакатни устун кўриши ёхуд Туркияда муваққат шуҳрат қозониб, ўз киндик қони тўкилган жойиига беҳурматлик қилишини қандай тушуниш мумкин деган чуқур мулоҳазали саволни ўртага ташлади. Қаттиқ танқидий фикрлардан сўнг ҳамманинг диққатини экранга,
бир неча ижодкорларнинг номақбул видеоклипларидан лавҳалар видеожамланмасига қаратди.
Мавлуда Асалхўжаева, Даврон Эргашев, "Манго”, Ҳусан, Асилбек, Феруза Жуманиёзова, ва яна кўплаб ижодкорларнинг ўта саёз ва беҳаё ишланган клиплари истеҳзоли кулгуга сабаб бўлди.
Айникса, Канизанинг шаҳвониятга тўла "Ҳис эт” клипидан кўпчиликнинг уятдан юзи қизарди-ёв! Камчиликлар мана шундай таҳлил этилади, аслида. Хатолар такрорланмаслиги учун ҳам кўрсатилади, бундай катта-кичик шармандаликлар. Санъатимизга душманлик уруғини Ғарбдан излаймиз. Моҳиятан қарасак, айб ўзимизда, ўз ижодкорларимизда.Ўғрию қароқчи бастакорлар, миясида тузук ғояси бўлмаган клипмейкерлар сабаб санъаткорлар боши мана шундай ҳолларда эгилади.
Бундай муаммоларга биргаликда курашмасак, четдан келиб кимдир ёрдам қўлини чўзармиди? Албатта йўқ. Илдизссиз дарахт шох шабба ёйганми? Ҳосил берганми? Ўзбек санъати неча йиллик асрлардан илдиз отган. Санъатимиз ўз одоби, хулқи-атвори билан шуҳрат қозонган. Дунёга айнан мана шу жиҳатлар билан бўй отган! Муножот Йўлчиевани олинг. Бошида дўпписию атлас- адраси билан жонли ижрода куйлаб, минглаб хорижликлани лол қолдирганига ойнаи жаҳонда намойиш этилаёган концертларида бир неча бор гувоҳ бўляпмиз. Ғарбона тақлиди йўқ, ҳамма тан бериб тинглаяпти-ку? Замонавийлик дея баҳона излаймиз. Аслида маънавиятни юксалтирмас эканмиз, ўзбекона шарм-ҳаёни сақлаб қололмас эканмиз, миллатни ўлдириб боришимиз тайин.
Оқсоқланиш, камчилик ва хато бўлиши тайин. Бироқ мана шу айбларни ўз вақтида англаш ва барҳам беришдек оқилона иш йўқ.
Озодбек Назарбековни олайлик. Камтиринлиги ва самимийлиги ҳақида ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Кўзимиз олдидаги бугунги ҳақиқатлар. Миллий санъатни тарғиб қилиб, ҳеч кам бўлаётгани йўқ. Ёшу қари бирдек унинг санъатига шайдо бўляпти. Қўшиқларида қани ортиқча ур-сур, шовқин-сурон?
Ўзбекнинг идеал қўшиқчиси сифатида дунё кезяпти. Ўрнак олишга арзигулик
бундай хонандалар саноқли бўлса ҳам бор-ку! Шартми, ўзбекча Жексону Иглесиас
ё Мадоннаю Шакиралар қиёфасини ясаш?
Мардмисан, истеъдодингга ишонасанми ўз йўлингни топ,
ўз илдизингдан айрилмай лол қолдир дунёни!
 
Мавлуда Асалхўжаева турк санъатидан ўғирламаган қўшиғи қолдимикан? Яна камчилигини айтсанг, оғзидан ади кириб, бади чиқади. Устоз санъаткорнинг клипида қилиғи ғашингга тегадиган раққосалару, ўзи эса 18 ёшли қизларга тақлид қилиб, тор тарранг либосларда товланса, ёшлар қаёқдан андоза олсин? Ботир Қодиров Туркиянинг оромбахш жойларини реклама қилишдан нарига ўтмаса, Алишер Файз "катта одамлар”нинг номини сотиб, иш тутса, яна ўнлаб санъаткорлар мухлисларини, ўз ватандошларини менсимаса...Бу не ҳол? Бундай юксак савиядаги давра суҳбатларини тез тез ўтказиб туришса, айни мақсадга мувофиқ бўларди. Зора, "виждон фабрикаси” ишга тушиб қолса, "тарбия сандиқлари” калитлари топилиб қолса. Алқисса, шундай хайрли ишга қўл урган барча мутасаддиларга, барча ходимларга миннатдорчилик билдирамиз. Хулоса ўрнида, савол туғилади.
Хўш, айбдорлар кимлар?
Улар қаерда? Жавоб жуда оддий: ўзимиз. Уларни Ғарб ё Шарқнинг бир бурчагидан эмас, ўз орамиздан изламоғимиз керак. Хатоларни кўриб туриб, кўрмасликка олсак, билиб туриб, бетига айта олмасак ё андиша қилсак. Биз бир-биримизга душман ёки дўстмиз? Ўйлаб кўриш фурсати етди.
 
Жасур ҲАМРОЕВ
 
Attachments:                          
Category: Show business | Views: 981 | Added by: WebMaster | Tags: show business | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz