<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 4 » НОМУСГА УЗАТИЛГАН ҚЎЛ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
4:54 AM
НОМУСГА УЗАТИЛГАН ҚЎЛ                                     
НОМУСГА УЗАТИЛГАН ҚЎЛ
 
Биз бошқа мамлакатга борганимиздан сўнг, алданганимизни билиб қолдик. Даромадли иш топиб берамиз, деганлар бизга ёлғон гапирганини, аслида эса фоҳишалик билан шуғулланишимиз учун сотилганимизни айтишди.
 
Бизни бу жирканч ишга мажбурлашар, айтганларига кўнмасак, уч-тўрт эркак овозимиз чиқмай қолгунча тепкилашар, хўрлашарди...» Бу гаплар бир ўзбек аёлига тегишли.
У мўмай даромад топиш илинжида юрган кезлари «ишбилармонлар» қўлига тушиб қолади. Аёлнинг истакларидан воқиф бўлган фирибгарлар уни алдаб, хориждаги ҳамкорлари – қўшмачилар қўлига топширишади. Албатта, бекордан бекорга эмас, маълум манфаат эвазига. Манфаат деб энг манфур ишлардан ҳам қайтмайдиган, тубанликнинг минг бир кўчасига кириб чиққанларда эса на ор-номус ва на виждон бор эди. Йўқса, ўзбек бўла туриб, ўзбекистонлик бўла туриб, ўз миллатдошини, Аллоҳ таоло яратган нозик ҳилқат вакилларини сотармиди?!
 
Тарихдан маълумки, барча давр ва замонларда ҳам ахлоқсизлик қаттиқ қораланган. Ота-боболаримиз номуссиз, ҳаёсиз одамларни даврага қўшишмаган. Аёллар эркак кишининг юзига тик қарамаган, кўча-куйда уларнинг олдини кесиб ўтишмаган. Ўз ўрнида аёл шаъни миллат шаънидек асралган, ҳимояланган. Ўтмишга мурожаат қиладиган бўлсак, саркарда Жалолиддин Мангуберди Чингизхон тазйиқи кучаявергач, ўз яқинларини, айниқса, аёллар ва болаларни сувга чўктириб юборади. Зеро, жасур ҳукмдор душман қўлидаги хўрлик ва хорликдан кўра ўлимни афзал билган. Уят ўлимдан қаттиқ, деган нақл бежиз айтилмаган. Минг афсуски, бугунги кунга келиб, бундай бебаҳо ҳикматларнинг қадри топталмоқда.
 
Ер юзидаги қабиҳ ишлар камлик қилгандай, кейинги йилларда одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар пайдо бўлди. Бунинг оқибатидан жабр чекканлар, оила деган улуғ масканнинг гуноҳига ботаётганлар сони ортиб бормоқда. Негаки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, айниқса, аёллар ва болалар савдоси муаммоси бугун дунё миқёсида долзарб масалалардан бирига айланди. Одамларни турли мақсадларда эксплуатация қилишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ортгани, бундай қилмишларнинг уюшган жиноий гуруҳлар томонидан содир этилаётгани, айниқса, бундан кўпинча аёллар ва болалар жабрланаётгани, трансмиллий жиноятчиликнинг асосий даромад манбаига айлангани унга қарши кураш чораларини кучайтиришни талаб этмоқда. Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида одам савдосидан кўрилаётган йиллик даромад 7 миллиард доллар миқдорида баҳоланмоқда.
 
Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва Қочоқлар бўйича халқаро ташкилотлар экспертларининг баҳосига кўра, сўнгги йилларда бу хилдаги жиноятчилик шиддат билан ўсиб бормоқда. Тахминларга кўра, ушбу қабиҳликдан жабрланганлар сони йилига ўртача 2,7 миллион кишига етмоқда. Одам савдоси бозори жуда катта даромад келтирадиган соҳа бўлиб, у наркотик савдоси ва қурол савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Пойтахтимиздаги «Истиқболли авлод» ёшлар маърифат тарғибот маркази масъул ходими Малоҳат Муродованинг айтишича, «одам даллоллари» ўта фирибгар бўлишади. Улар одамлар ишончини қозона оладиган, аёллар руҳиятини яхши ўзлаштирган, ҳаётидан норози қизларни осонлик билан илғайдиган тоифадир. Уларнинг макрига, найрангига илинганлар эса, афсуски, сизу биз билан ҳамнафас бўлиб келган хотин-қизлар, вояга етмаган ўспиринлардир. Улар гўёки хорижга борса, бир кунда бойиб қоладигандек, пул ерда сочилиб ётгандек тасаввур қилишган шекилли, иш таклиф қилаётганларни суриштириш хаёлларига ҳам келмаган.
 
Одам савдосини бир ёки икки давлатнинг муаммоси сифатида эмас, балки бутун дунё мамлакатларининг муаммоси сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Мазкур жиноят асосан трансмиллий хусусият касб этганлиги боис, юртимизга ҳам ўз салбий таъсирини ўтказиши турган гап. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда мазкур муаммонинг олдини олишга қаратилган тегишли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 2003 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг 1949 йилдаги «Одам савдоси ва учинчи шахслар томонидан фоҳишабозликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида»ги, 2000 йилдаги «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги конвенциялари ратификация қилинди. «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда «Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Идоралараро комиссия бу борада изчил фаолият олиб бораётир.
 
Халқимизда: «Саёқ юрган таёқ ер» деган нақл бор. Алданган қизлардан бирининг гапини эшитиб, бу мақол бежиз айтилмаганлигига яна бир карра амин бўлдик. Унинг айтишича, кафелардан бирида дугонаси билан ўтиришганида, икки йигит келиб ёнларига ўтиришади. Қизларнинг йигитлар кафенинг тунги 12 да ёпилишини айтиб, бошқа жойга бориб ўтиришни таклиф қилишганида ҳам қаршилик кўрсатишмагани, энди эса ўзларини жабрланувчи қилиб кўрсатаётгани одамнинг нафратини қўзғайди. Кўринишидан туппа-тузук оиланинг фарзандидек таассурот қолдирадиган бу қиз дугонаси билан ўша йигитларнинг машинасига ўтиришади.
 
Кейин эса йигитлар: «Сизларни Қозоғистонга олиб кетамиз» дейишгачгина норозилик билдиришганини айтишади. Шу ўринда бир мулоҳаза туғилади. Хўш, ярим тунда бу қизлар кўчада нима қилиб юришибди? Ярим-яланғоч кийинган, елкаси-ю киндиги, кўкраги очиқлигини кўз-кўз қиладиган бундай қизларнинг ота-онаси бормикан? Бор бўлса, ўша ота-оналарнинг кўзлари кўр эмасдир?! Айтмоқчимизки, пашшаям гўнг бор жойга қўнганидек, алданиб қолганларнинг ўзларидаям гап кўп. Оилада фарзанд тарбиясига эътиборсизлик, уларнинг кийинишини назорат қилмаслик, тўй-маъракаларда қиз-у келинининг бадани шундоқ кўриниб турса ҳам кўрмасликка олаётганлар, минг надоматлар бўлсинки, орамизда йўқ эмас.
 
Бу мулоҳазаларимизга: «Ҳа энди, замонга мос кийинса кийинибди-да, шунга шунчами, ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ» дея эътироз билдирувчилар топилар. Лекин замондан орқада қолмаслик кийиниш билан белгиланмаслигини тушуниб етмасак, ўзимизга қийин. Негаки, ярашса-ярашмаса, ота-онасининг ор-номусидан кўра, ғарбона кийинишни афзал биладиганлар фирибгарларнинг «назари» га тушмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди...
 
Хорижга пул топиш илинжида, ёлғон ваъдаларга ишониб кетган хотин-қизларнинг аксарияти фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурланган. Исловотхоналар, наҳс босган кулбалар уларнинг яшаш ва «иш» жойига айланган. Бу ишдан бош тортганлар ўлгудек калтакланган, очликка маҳкум этилган. Уларнинг орасида қабиҳликка чидай олмай ўзини ўлдирганлар ҳам бор, шу билан бирга танасини сотиб, оиласини боқаётганлигини пеш қилиб, ҳаётини ҳаромга айланганидан асло чўчимайдиганлар ҳам учрайди. Бундайларни «Тунги капалаклар» дейишади. Биласиз, капалак бор-йўғи бир кун яшайди, хиёбону барларда дайдиб юрадиган, тўрт мучаси соппа-соғ танасини тап тортмасдан сотадиганларнинг бутун умр кўрган-кечирганларини ана шу капалакнинг бир кунлик умрига қиёсламоқ ҳам ҳайф. Зотан, танасини сотган дунёни сотадики, бундайларни аёл, одам боласи дейишга тил бормайди.
 
Одам савдоси давримизнинг ўткир муаммоларидан бири. Жинсий эксплуатация қилиш, мажбурий меҳнат, болаларни эксплуатация қилиш, тиламчилик, одам органлари ва тўқималарини кўчириш мақсадида одамфурушлик билан шуғулланиш — барчаси ушбу жиноятнинг мудҳиш шаклларидан саналади. Ўзбекистон Республикасида одам савдоси ишлари бўйича 2003 йилда 79 та жиноят иши қўзғатилган бўлса, 2007 йилга келиб 273 та жиноят иши қўзғатилган. Унда 303 нафар айбланувчи, 1124 нафар жабрланганлар аниқланган.
 
Ўзини Илҳом Юсупов деб таништирган йигит ана шундай айбланувчилардан бири. У ўзига ўхшаган юзсиз шериклари билан қизларни алдаб қозоғистонлик ҳамтовоқларига сотгани хусусида айтар экан, гўёки қаҳрамонлик кўрсатгандай, бошини эгмасдан гапирганини кўриб, нафратингни яширолмайсан, киши. Илҳомнинг кўрсатма беришича, улар ўз домига осонликча илинмаган хотин-қизларни турли найранглар билан четга олиб кетишади. — Масалан, — дейди И.Юсупов, — «Кока-Кола» ичимлигига қўлда тайёрланган махсус дори қўшардик. Кейин қизлар билан бирор кафе ёки ресторанган кирардик-да, шерикларимиздан бири бизга хизмат қиладиган официант қизга олдиндан тайёрланган кока-колани берарди. Дори қўшилган ичимликни ичганлар эса 15-20 дақиқа ўтгач, нима десак кўнишарди...
 
Маълум бўлишича, Илҳом Юсупов ва унинг шериклари Муродилла Оқмирзаев, Ғайрат Қосимов, Гулнора Аҳмедовадан иборат жиноий гуруҳ ҳар бир аёл учун қозоғистонлик гумашталаридан уч юз мингдан олишган. Тубанликнинг туби йўқ, деганлари бу гуруҳнинг қилмишларида яна бир бор тасдиқланади. Ваҳоланки, қайтар дунё дейдилар, бугун кимнингдир қизини, хотинини алдаб сотаётган кимсалар, наҳотки эртага бу савдо ўзларининг бошига тушишидан қўрқишмаса, ҳайиқишмаса. Тўғри улар қонун олдида жавоб бериб, жазосини олди, аммо виждон, иймон сўроғи, қийноғи-чи?!
 
Мақсуд ЖОНИХОНОВ
Attachments:                          
Category: Mavzu | Views: 1314 | Added by: WebMaster | Tags: mavzu | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz