<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 17 » ОГОҲ ВА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:35 AM
ОГОҲ ВА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!                                     
ОГОҲ ВА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!
 
Мен бугун дунё бўйича долзарб мавзуга айланиб улгурган гиёҳвандлик иллати ҳақида фикр юритар эканман, ҳеч иккиланмай "Биз Ўзбекистон ёшлари гиёҳвандликка қаршимиз", дея баралла айта оламан. Ватанимиз тақдири биз - ёшларнинг қўлида экан, гиёҳвандлик балосига асло мубтало бўлмаслигимиз, кўп ўқиб, илм ўрганиб, ҳунар эгаллашимиз лозим. Қолаверса, бугун биз ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар шунчалик зиёдаки, улардан ғурурланмай, бошимиз кўкка етмай бўладими? Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшларимиз кашандалик, гиёҳвандлик ва бошқа ноқонуний йўллардан йироқ бўлиб, бор куч-имкониятларини ибратли ва хайрли ишларга сарфламоқдалар. Менинг тенгдошларим билимда, фан ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлмоқдалар. Истеъдодли, салоҳиятли қизларимиз эса Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишмоқда. Санъат ва спорт соҳасидаги халқаро ареналарда ўз кучи ва маҳоратларини намоён этиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келмоқдалар. Бундай ёшлар юртимизнинг равнақи, халқимизнинг фаровонлиги, ҳаётимизнинг файзу таровати учун муносиб ҳиссаларини қўшаётганлиги қувонарлидир. Аммо... Ана, кўча бурчагида икки ўсмир дарсга бормай, сигарета тутатиб турибди. Афтидан, у ота-онаси ва устозлари назоратидан, эътиборидан четда қолган. Аксига олиб, оний лаззатни деб, тамакининг инсон саломатлигига бемисл зараридан мутлақо бехабар. Агар заҳри қотилнинг зиёнидан озмунча огоҳ бўлганида эди, бу жирканч иллатга илашмаган, тубанлик ботқоғига ботмаган бўларди. Мен бу каби ёшлар ҳақида улар ўқийдиган ўқув даргоҳи раҳбариятига, "Камолот" етакчиларига хабар бердим. Ахир, бугун кашандалик йўлига кирган ёшлар эртага гиёҳвандлик кўчасига кирмайди, деб ким айта олади? Шундай экан, огоҳ бўлайлик. Бепарволик, лоқайдлик - энг оғир хато. Буни англаган ҳолда, ўқув юртидаги фаоллар, оила, қолаверса, маҳалла ҳамкорлигида ўқишга бормаётган, бекорчиликдан турли номақбул ишларга қўл уриб, ёшлик дамларини беҳудага ўтказаётган ёшларга ўз таъсиримизни ўтказайлик. Зеро, бундай ёшлар ўз хатосини тушуниб, эзгу-ниятли ёшлар сафига қўшилсин. Демак, ҳар бир хатони ўз вақтида англаб, тузатиш мумкин. Бунинг учун биздан ҳушёрлик, огоҳлик ва эътибор талаб этилади.
 
Мафтуна АБДУЛЛАЕВА, лицей ўқувчиси.
 
Attachments:                          
Category: Muloxoza | Views: 602 | Added by: WebMaster | Tags: MULOXAZA | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz