<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 7 » ОКЕАН ОРТИГА "ЯШИЛ ЙЎЛ ОЧУВЧИ" ЛОТОРЕЯ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР ТОПИЛАДИМИ?                                                                                                                 Print Friendly and PDF
8:45 AM
ОКЕАН ОРТИГА "ЯШИЛ ЙЎЛ ОЧУВЧИ" ЛОТОРЕЯ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР ТОПИЛАДИМИ?                                     
АҚШ ЭЛЧИХОНАСИ КОНСУЛИ ДЭВИД МИКО
 
ОКЕАН ОРТИГА "ЯШИЛ ЙЎЛ ОЧУВЧИ" ЛОТОРЕЯ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР ТОПИЛАДИМИ?
 
Яқинда АҚШ элчхонасида консул Дэвид Мико ОАВ ходимларига "Грин Кард” лотореяси бўйича муфассал маълумот бериб, барча саволларга имкон қадар жавоб берди.
 
Консулнинг айтишича, 2013 йил учун ўйналадиган лоторея бошқа йилларникидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Энг катта эътиборни фирибгарлардан огоҳликка қаратди. Лоторея бепуллиги, кимдир АҚШ элчихонаси билан қандайдир алоқада бўлиб, 2000, 3000 ёки яна аллақандай минглаб долларлар эвазига лотореяда ютишни таклиф этса,
бу аҳмоқона фирибгарликка "қурбон” бўлишликдан бошқаси эмаслигини қайта-қайта таъкидлади. Ўтган йилги лоторея натижаларининг бекор қилиниши ортида нималар ётгани ҳақидаги саволга консул техник сабабларни келтириб ўтди. Унга кўра, компьютер бир ойлик иштирокчилардан фақат икки кунгинасини ҳисоблаган.
Агар, бекор қилинмаса, қолган 28 кунги анкета тўлдирганларга нисбатан ноҳақлик бўлмасмиди, дея қўшимча қилди.
 
Дэвид Мико келтирган маълумотларга қараганда, ўтган йили, бутун дунёдан 14 миллиондан ортиқ иштирокчи қатнашган.
Улардан 100 000 таси саралаб олинган. 50 000 тасига эса ғолиблик насиб этган.
Бизнинг ватандошлардан 4800 таси "Грин кард” соҳиблари бўлишган. Бу йил эса ҳар бир мамлакат учун 3500 та ўрин ажратилган. Айрим мамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон, Хитой, Бразилия, Жанубий Корея каби қатор "мустасно” давлатларда туғилган шахслар DV-2013 лоторея ўйинида иштирок эта олмайди. Чунки, бу давлатлар сўнгги беш йил давомида АҚШга 50 000 дан зиёд иммигрантлар юборишган (шунинг учун мустасно).
 
Лоторея ортидан миллион долларлаб фойда кўриладими деган саволни консул кулгу билан қарши олди. Унинг айтишича, лойиҳа АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган. Консуллик хизмати яъни суҳбат учун тўланадиган ҳақ ортида ҳеч қандай моддий манфаат ётмаганини алоҳида таъкидлади. Консуллик хизмати учун тўлов нархи 819 долларни ташкил этади. Суҳбатдан ўта олмасангиз, ғолиб бўлсангиз-да, виза олиш ҳуқуқидан маҳрум этилишингиз мумкин. Дарвоқе, иккита асосий мезонга қараб, лотореяда иштирок эта оласиз: 1) айнан шу мамлакат, яъни Ўзбекистонда туғилган бўлишингиз шарт; 2) ҳеч бўлмаганида ўрта маълумот эгаси бўлишингиз керак ( ўзлаштирган билим манбаингиз алоҳида эътиборга олинади). Агарда ушбу икки мезон бўйича ижобий жавобингиз бўлмаса, лотореяда ўйнамаганингиз маъқул.
Сўссиз, ўйиндан четлатиласиз!
 
Омадингизни синаб кўринг, фирибгарларга ишонманг!
Ютиш- ютмаслигингиз, океан ортидаги компьютерларга боғлиқ! Дарвоқе, "Грин кард” бу - Америкада қонуний яшаш ва ишлаш дегани.
 
Жасур ҲАМРОЕВ
 
 

 
 
 
Attachments:                          
Category: Interview | Views: 716 | Added by: WebMaster | Tags: Interview | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz