<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 15 » ОТАМДАЙИН ОРИМ МЕНИНГ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
1:57 AM
ОТАМДАЙИН ОРИМ МЕНИНГ                                     
ОТАМДАЙИН ОРИМ МЕНИНГ
 
Ватан деганда кўз олдимга, аввало, қишлоққа қайтганимда йўлимга чопиб чиқувчиларим келади: онам, укам, ­сингилларим...

Ватан деганда кўз ўнгимга соғинганини кўзларидан-да яшириб тургувчиларим келади: Отам... Қишлоғим...
Пахта даласида бир тракторчи у ҳақда шеър ўқиди:
«Отамдайин орим менинг,
Онамдай бедорим менинг.
Бўйларига борим менинг,
Тумор бўлиб кетсин-ай...»
Ёнимда ўтирганлардан бири (шеърга сал-пал тушунадиган одам эди, чамамда) унга Маддоҳ дея ном атади. Тракторчи унинг гапларини эшитмади:
«Кўнглим кетди бутунига,
Ўчоқларда ўтинига.
Димоқларим тутунига,
Хумор бўлиб кетсин-ай!»
Ҳалиги киши юзини четга олди. «Ф-фу, деди ерга тупуриб, шоирликда залвор деган гап қолмади. Шоирлик деган касб(!) бир пул бўлиб қолди. Трактирчиям, кетмончиям, фалон-фалончиям шеър ёзадиган бўлди». Унинг аччиқ-аччиқ гаплари жаҳлимни чиқарди. Ғазабим қайнади. Манов пешонаси тўла тер инсоннинг Ватанни куйлашга наҳот ҳаққи бўлмаса, тақдири, тандири боғлиқ жой ҳақида нечун тўлиб-тошиб куйламаслиги керак экан? Маддоҳ эмиш... Рост, улар ҳозир жуда кўпайиб кетишган. Бир-бирининг думидан тутган туя карвонидай адабиёт бўстонидан ўтиб боришаяпти. Бу жойни «ҳайҳо-ҳут» дея қудуқ топиб оладиган саҳро хаёл қилишяпти. Маддоҳ нима, ўз номи билан мадҳ қилувчи. Аммо маддоҳнинг мадҳи ортида манфаат деган нарсалар яширинган бўлади. Хўш, қаршимдаги, тракторига қараб-қараб қўяётган, ҳозир яна ишига шўн­ғиб кетадиган одам ўзига юклатилган иш-у уни тезроқ битказиб, деҳқонга ер шудгорини таъмин этишдан бўлак нени хаёл қилиши мумкин?
Истиқлол... Мустақиллик... Уларга «замон чатоқ» пайтларда ҳам ким-кимлар жон тикиб шеър айтмади. Ким-кимлар қурбон бўлди, қурбон! Ким-кимларнинг боши биргина шу сўз учун ёстиғидан узилди, танасидан узилди.
«Авом» ишчининг шеъридан ижирғанганча туриб кетаётган даврадошимга қараб шеърга давом уладим:
«Ёзаверсин ошкор-пинҳон,
Шоир бўлсин жами инсон.
Ватан — Бори Ўзбекистон,
Ашъор бўлиб кетсин-ай...»
Мен қир-адирлар орасидаги Чамбил отли мўъжаз қишлоқда дунёга келганман. Уни уч кунда қумсайман. Вилоятимиздан чеккага чиқмаганимга қарамай, уч кунда унга қайтгим келади. Туманимиздан нарига кетмаган эсам-да ўн-ўн беш кун ўт­май, кўрмасам туролмайдиган ҳолга тушаман. Уни соғинаман. Уйимиз ичидан кўриниб турадиган қир-адирларни, уйимизни, ундаги яқин инсонларимни ва ҳатто келгунимча машина ортидан мунчоқ кўзлари ялтиллаб, чопиб қолган кучугимизни соғинаман. Шуларнинг сувратида Ватанни кўраман, десам, эриш туюлмас. Бу гапларни бемалол айтишим мумкин: Мен уларнинг юришида, туришида, бору йўғида Ватанни кўраман. Улардан Ватаннинг иси келади. Товушларидан Ватанни овози қандай бўлишини анг­лаб оламан, ҳа!
Шоир бўлгич болалигидан маълум бўлади. Олти-еттига кирган маҳалида ҳам узуқ-юлуқ, гурунги гапдан салгина фарқ қиладиган «шеър»лар ёза бошлайди. Ёзганида ҳам биринчи ижод намуналарини онаси, отаси, устози, мушукчаси, кучукчаси, борингки, ўзи суйгувчиларга бағишлайди. Унинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ўхшатмаси, ташбеҳи самимий бўлади. У кўнгли тортганларини мадҳ этади. Мен Ватанни ана шундай мадҳ этишни истайман, ана шундай сўйлашни-куйлашни даъво қиламан!
Сиз кечалари ҳовлингиздаги супага ётиб, юлдузларни томоша қилганмисиз? (Минг йиллик саволлиги рост). Мен кўп марта шундай қилганман. Ёз ойларида сўрида ётардик. Ёнимда укаларим «пиш-пиш» ухлаб ётишар, уларга тикилганим сари кўнглим Меҳр деганларидан ҳам устунроқ турувчи алланечук туйғуларни топиб оларди.
Кундуз бўйи у ёқ-бу ёққа югуравериб чарчаб ухлаб қолган укажонимнинг юзига юзимни қўйиб... ўзимни топиб олардим. Ватанни қанчалар яхши кўришимни англаб қолардим.
Кейин тикилганим қоп-қоронғи осмону милт-милт этиб ақлни шоширгувчи юлдузлар бўларди. Бу пайтда коинотнинг қанчалик бепоён эканини, кун ўтиб, энди анг­лайман. Коптокдеккина келадиган ер куррасининг сар­ҳадсиз само олдида ҳеч эканини сезаман. Биз эса унданда майдароқмиз. Қум заррасидек гапмиз. Юлдузларга тикилганинг сари ўзингни англашинг қийиндан-қийин бў­лади. Кимли­гинг­ни, нималигингни Ўз олдида исбот этишинг мушкул бўлади. Сайёрангдаги жамики тушуниклар борки, айтишга арзигулик ҳоли қолмайди. Фақат бир нарса булардан устун келади. Бир нима коинотдошлар қаршисида бошингни баланд туттиради: Ватан...
Ана, Ватаннинг залвори қай даражада. Ана, Ватан тушунигининг тарозиси қаерларда босяпти. Шоирнинг гапларида қўшимча бўёқ йўқ:
«Сен шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам, ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим.
Кўнглимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!»
Бирор бир асар ёзар чоғимда билиб билмай қишлоғимни қўшиб қўявераман. Қаҳрамонларимнинг феъл-атвори қишлоқдошларимдан кўчирма бўлиб қолаверади. Бундан чиқишга йўл топа олмайман. Бир хафа бўлсам, тағин қувонаман. Тўғри-да, кафт­деккина келадиган қишлоқчамнинг тасвирини тузукроқ битирмай туриб, қандай шо­ир бўла оламан? Қандай ёзувчи бўла оламан? Қишлоғини эплаб қўймаган ёзувчи учун жаҳондан не умид? Ҳар ким Ватанни ўзи билганидай севади, ўпади. Асарларимдаги қаҳрамонлар қиё­фасида, жойлар манзарасида кимдир ўзи билганлари кабисини кўриб қолса, мендан бахтлиси йўқ. Бошқа мавзудаги бўлса-да, ёзмаларим, қораламаларим яқинида биров Ватан тафтини сезса, дунё­даги энг шодумон одамман.
 
МАВЛОНО
Attachments:                          
Category: Adabiyot | Views: 909 | Added by: WebMaster | Tags: adabiyot | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz