<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 17 » ПЕКИНГА САФАР ҚИЛГАН ЎЗБЕК ЖУРНАЛИСТИНИНГ ҲАЙРАТЛАРИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
7:47 AM
ПЕКИНГА САФАР ҚИЛГАН ЎЗБЕК ЖУРНАЛИСТИНИНГ ҲАЙРАТЛАРИ                                     
ТЕРРАКОТ АРМИЯСИ
ПЕКИНГА САФАР ҚИЛГАН ЎЗБЕК ЖУРНАЛИСТИНИНГ ҲАЙРАТЛАРИ
 
Дунёда нималар бўлмайди дейсиз. Оддий бир тасодиф жаҳоншумул ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. 1974 йил бир гуруҳ деҳқонлар Шанси вилоятидаги Лишань тоғида қудуқ қазиш мақсадида қазишма ишларини олиб боришар экан, кутилмаганда лойдан ишланган ҳайкалларни топиб олишди.
 
Шу тариқа "Жаҳоннинг саккизинчи мўъжизаси” сифатида кўрилаётган Терракот армияси хайкаллари кашф қилинди. Эрамиздан аввалги 247 йилда Цинь хукмдори Чжуан Сян Ван вафот этганидан сўнг, тахтга унинг ўғли 13 ёшли Ин Чжэн ўтиради. Тарихга Цинь Шихуанди номи билан кирган Ин Чжэн эрамиздан аввалги 221 йилда (яъни тахтга ўтирганидан 25 йил ўтиб) Хитойдаги еттида тарқоқ давлатни бирлаштириб, илк бор марказлашган давлат - йирик империя яратади ва эрамиздан аввалги 207 йилга қадар бу империяга ҳукмронлик қилади. Буюк Хитой деворини қуриш ҳам унинг номи билан боғлиқ. Хитой тарихчилари унинг нихоятда бешафқат бўлганлигини ёзиб қолдиришган. Император нима учундир китобларни ёмон кўрган. Масалан эрамиздан аввалги 213 йилда унинг фармонига биноан мамлакатдаги барча китоблар оловга ташланган, муаллифлар эса ўлдирилган. Маълумотларга қараганда 460 нафар хитойлик донишманд тириклайин кўмилган. Тарихчи Сима Цяньнинг маълумотига ишонилса, император вафот этгандан сўнг унинг ёнига рафиқалари, хизматкорлари, тан соқчилари –жами 70 мингга яқин киши тириклайин дафн этилган. Императорнинг мақбараси Сиан шаҳридан 33 километр шарқда жойлашган. Мақбарани қўриқлаш учун қизғиш – жигарранг тупроқ бўлмиш - Терракотдан 8 минг ҳарбий аскар ва отларнинг ҳайкаллари ишланган. Айни шу ҳайкаллар 1974 йилда маҳаллий деҳқонлар томонидан топилди. Ўшанга қадар терракот армияси ҳақида деярли ҳеч ким ҳеч нарса билмасди. Шундан сўнг бу ерда археологларнинг кенг қамровли қазишма ишлари бошланди. Биринчи босқич 1978-84 йилларда, иккинчи босқич 1985-86 йилларда, учинчи босқич эса 2009 йилда бошланди. Мутаҳассисларнинг сўзларига қараганда, мақбарани қуриш эрамиздан аввалги 247-йилда бошланган. Бунинг учун 700 мингдан ортиқ ишчи ва усталар жалб қилинган. Қурилиш 38 йил давомида олиб борилган. Цинь Шихуанди вафотидан кейин ҳам ўз империяси устидан ҳукмронлик қилишда давом этишига ишонган. Бошқа маълумотларда император ўлимидан кейин нариги дунёда ўзини қўриқлаши учун лойдан ҳайкаллар ясаш тўғрисида фармон бергани айтилади. Терракот армиясининг ҳар бири 150 килогамм келадиган ҳарбий аскар ва хар бири 200 килограмм келадиган отларининг ҳайкаллари Хитойнинг турли минтақаларида ясалиб, Сианга олиб келинган.
 
Тананинг асосий қисми бир қолипда бўлиб, бош қисми, қўллар мутлоқо бир-бирига ўхшамайди. Хайкаллар бир неча кун мобайнида 1000 даража иссиқликда "пиширилган”. Хитой Фанлар Академиясининг ботаника институти олимлари ҳайкалларни ўрганишар экан, отлар шу жойнинг ўзида ясалган деган хулосага келишди. Шуниси эътиборга сазоворки, 8 мингта аскарнинг қиёфаси бир-бирига мутлақо ўхшамайди. Олимлар лой хайкалларни ясашда императорнинг тан соқчиларидан фойдаланилган бўлиши мумкин, деган фикрларни айтишади. Ҳайкалларнинг бўйи 160 сантиметрдан 210 сантиметргача тенг. Улардан кимдир тик турган бўлса, кимдир қилич ушлаб жангга тайёргарлик кўрмоқда. Яна кимдир тиз чўккан ҳолда ўтирибди. Айни дамда Император мақбарасидан 1,5 километр узоқликда жойлашган мажмуада 3 та чуқурлик бўлиб, биринчи чуқурликда 6 мингта пиёда, суворий ва ўқчиларнинг ҳайкаллари бор.
 
Иккинчи чуқурликда эса атиги 100 та аскарнинг ҳайкали мавжуд. Энг кичик чуқурликда 68 та ҳайкал бўлиб, бу ер қўмондонлик штаби экани тахмин қилинмоқда. 1980 йилда император қабридан 20 метр узоқликдан ҳар бири 300та деталдан иборат 2та бронза арава, 2000 йил бошларида мажмуадан машшоқ, акробат ва амалдорларнинг хайкалари топилди. Қазишма ишлари ҳамон давом этмоқда. 1987 йилда мазкур мақбара ЮНЕСКОнинг жаҳон Маданий мероси рўйхатига киритилди. Қадимий терракот ҳарбийларини сақлаб, келажак авлодларга етказиш мақсадида усти ёпиқ стадионни эслатувчи бахайбат павильон барпо этилган. Тахлилчилар Сиандаги терракот хайкаллар тарихий аҳамиятга эгалигини таъкидлашмоқда. Бу хайкалар 22 аср аввалги Хитой армияси хақида тўлиқ маълумот беради. Бундай ташқари бу хайкалар ҳақиқий мўъжизадир. Айни шу мўъжизани ўз кўзи билан кўриш мақсадида хар йили 2 миллионга яқин сайёх Хитойнинг қадимий пойтахтига ташриф буюради. ХХ асрнинг энг ноёб топилмасини кашф қилган бешта дехқондан бир нафари вафот этган. "Саккизинчи мўъжиза”нинг очилишига катта ҳисса қўшган ва хозирда сайёхлар билан суратга тушиб, уларга дастхат ёзиб бераётган тўрт нафар дехқоннинг ўзи бир мўъзизадир.

                    ПЕКИНДАГИ ГУГУН МАЖМУАСИ
              
Хитой пойтахти Пекин марказида ўрта аср ёдгорликларидан бири Гугун - император саройи шахар хуснига кўрк бағишлаб турибди. Тяньаньмэнь майдонининг шимолида жойлашган Сарой тўрт томонидан бахайбат деворлар билан ўраб олинган. Душмандан химоя қилиш мақсадида саройининг атрофига махсус ариқ қазилган. Қурилиши 1420 йилда бошланган мазкур саройда салкам 500 йил мабойнида Хитойнинг Мин ва Цин сулолаларининг 24 нафар императори яшаб, мамлакат устидан хукмронлик қилган. Бугунги кунда ЮНЕСКОнинг Жахон Маданий Мероси рўйхатига киритилган - қадимда "Таъқиқланган шахар” деб аталган Гугун саройи Мин сулоласининг иккинчи императори Чжу Ди томонидан хукмронлигининг тўртинчи йилида қурила бошланиб, 14 йилдан кейин фойдаланишга топширилган. Саройда минглаб хоналар мавжуд бўлиб, маълумотларга кўра 9 минг 999 яримта хона бор экан. Чунки Хитой афсоналарига кўра Осмон хукмдори 10 мингта хонага эга бўлишиши шарт экан. Ўзини "Осмон ўғли” деб атаган императоралар эса 10 мингта хонага эга бўлган иншоат қуришга хаққи йўқ экан. Шу сабабли хам битта хона битказилмай чалалигича қолиб кетган. Сарой қурилишига сарфланган маблағлар хақида аниқ маълумотлар сақлаб қолинмаган, бироқ қурилиш ишига юз минглаб усталар, миллионлаб қурувчилар жалб қилингани борасидаги ёзма манбалар бор. Қурилиш ашёлари мамлакатнинг барча бурчакларидан олиб келинган. Хатто пойтахтдан минг километр узоқликда жойлашган Гуандун ва Юньнань вилоятларидан хам қурилиш ашёлари олиб келинган.
 
Қадимий хитойликлар халқ урф-одатлари ва маданиятининг асосини ташкил қилган "усин” назарияси (яъни бешта ашёни: метал, ёғоч, сув, олов ва тупроқ)ни жуда хам хурмат қилишган. Бу назарияга кўра, жануб хаётга куч бағишловчи олов хукмронлигига тааллуқли экан. Шу сабабли шахарнинг жанубий қисмида хукмронлик рамзи сифатида маъмурий қальа барпо этилган. Сув эса шимолга тааллуқли бўлиб, шахарнинг шимолий қисмида хукмдорлар оиласининг истиқомат қилиши учун қальа қурилган. Тупроқ сариқ рангда бўлгани сабаб бу ранг мамлакат рамзи сифатида қабул қилинган бўлиб, Гугун шахрининг барча томлари сариқ рангга бўялган. Устунларнинг хаммаси олов ранги- қизил бўлиб, сариқ ва қизил ранглар умумий фаровонликни акс эттирар экан.
 
Мухташам "Таъқиқланган шахар” икки қисмдан- ташқи бино ва ички қароргохлардан иборат. Сарой дарвозалари ташқарисида Тайхэдянь, Чжунхэдянь, Баохэдянь каби қасрлар бўлиб, уларда асосан мухим давлат ва сарой тадбирлари ўтказилган. Саройнинг шимолий қисмида Цяньцингун, Цзяотайдянь хамда Куньнингун қасрлари бўлиб, бу ерда Мин сулоласи даврида оилавий тадбирлар ўтказиларди. Энг хашаматлиси Тайхэдянь қасри бўлиб, бу каби хашаматли бино мамлакатда бўлмаган. Тўғри бу қасрдан камдан кам холларда, яъни император тахтга ўтирганида, унинг туғилган кунида, ёзги ва қишки тенг кунликда, малика ва шахзодаларнинг никох тўйларидагина фойдаланилган. Тарихда илк бор империя ағдарилиши ҳам айни Тайхэдянь қасрида эълон қилинган. Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг сўнгги императори Пу И 1912 йилда тахтдан воз кечган бўлишига қарамай, "Таъқиқланган шахар”ни 1925 йилда тарк этган.
 
Йиллар давомида Гугун саройи ёнғинлар туфайли бир неча бор вайрон бўлишига қарамай, кўп ўтмай асл холича тикланган. Пекиндаги Император саройининг тўлиқ номи аввалига "Цзицзинчэн”-яъни, "Хашаматли тақиқланган шахар” деб аталган. Кейинчалик "Гугун”, яъни "Собиқ хукмдорлар саройи” дейилган. Бугунги кунда Гугун номи билан машхур. Хитой бой маданиятининг рамзи бўлмиш Гугун сўз билан таърифлаб бўлмайдиган дурдона эканлиги Хитой ва жахон меъморлари томонидан тан олинган.
 
Бугунги кунда саройда 9 мингдан ортиқ катта ва кичик иншоат бор. Шу сабабли ҳам Гугун саройи нафақат ўрта асрнинг ноёб меъморий ёдгорлиги, балки шу кунга қадар жуда яхши сақланган жахондаги энг йирик саройлар мажмуаси саналади. Айни дамда 720 минг квадрат метрни ташкил қилган Гугун - "Таъқиқланган шахар” миллиондан ортиқ маданият ёдгорликларини сақламоқда. Бу каби мажмуа жахоннинг бирор бир мамлакатида учрамайди. Меъморий мажмуалар ва қадимий ёдгорликлар Гугуннинг ноёб маданияти рамзи саналади. Ҳар куни "Таъқиқланган шаҳар”га ўн минглаб сайёх, бир йилда эса 10 миллион киши ташриф буюради. Шахсий эхтиёжлари учун мазкур шахарни барпо қилган императорлар йиллар ўтиб, мазкур обида бу қадар кўп одамларни ўзига тортишини хаёлларига келтирмаган бўлишса, не ажаб. Чунки йиллар давомида бу ерда фақат император ва унинг оиласи истиқомат қилган. Шу сабабли хам "Таъқиқланган шаҳар” деб аталади.
 
Мутахассисларнинг фикрича, ўрта асрларда феодал хукмдорларнинг сиёсий ва мафкуравий эхтиёжлари мақсадида қурилган Гугун мажмуасининг фақат ярмигина бугунги кунда ташриф буюрувчиларга кўрсатилади. Шу сабабли хам сўнгги император Гугунни тарк этганига 78 йил бўлганига қарамай бу шахар хамон "Тақиқланган шахар”лигича қолмоқда, деган фикрлар хам айтилади.
 
Ш.Тўлаганов
 
Attachments:                          
Category: Maqolalar | Views: 698 | Added by: WebMaster | Tags: maqolalar | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz