<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 18 » СУНБУЛА                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:02 PM
СУНБУЛА                                     
СУНБУЛА
 
ҲИКОЯ
 
Ниҳоят Сунбула талаба бўлди. У сингари барча талабаларнинг қувончи чексиз. Ҳозир дунёда улардан бахтли одам йўқ. Сунбула курсдошларини ҳали яхши танимайди. Шунинг учун дарсдан сўнг ётоқхонага ёлғиз ўзи кетди.
 
Сунбула ётоқхонада иккинчи курс қизлари билан каттагина хонага жойлашди. Бу хона аввал кутубхона бўлган экан. Ўн икки нафар талаба қиз бирга туришади.
 
Бу қиз хонада ҳам деярли ҳеч ким билан ортиқча гаплашмайди. Фақат ўзи билан ёнма-ён ётган иккинчи курс талабаси - Маликахон опа билангина гаплашиб туради. Улар бир-бирига ўргана бошлашди. Эрталаб институтга бирга боришади, дарсдан сўнг бирга қайтишади. Кўча айланишга ҳам бирга чиқишади. Ҳамма уларни опа-сингил деб ўйлашарди.
 
Малика Сирдарёдан, Сунбула эса Фарғонанинг Қўқон шаҳридан. Уларнинг тотувлиги шу даражага етдики, Маликахон опа севган йигити Анвар билан учрашувга ҳам Сунбуласиз чиқмайдиган бўлди.
 
...Бир куни дарсдан келиб тамадди қилиб ўтиришганида хона эшиги тақиллаб қолди. Қизлардан Кумушхон эшикни очди ва қайтиб кириб: " - Малика, сизни Анвар ака чақиряпти", - деди.
 
Бироз вақтдан кейин эса Малика қайтиб кирди-да Сунбулага:
 
- Сунбула, ташқарига қараб қўйинг, сизни сўрашяпти, - деди.
 
Қиз ташқарига чиққан эди Анварга рўбарў бўлди. Салом-аликдан кейин йигит уни бирга айлангани таклиф қилди.
 
Сунбула ҳайрон бўлди: "-Анвар ака, мен сизларга халақит берсам керак. Айтишади-ку, учинчиси ортиқча, деб".
 
Йигит астойдил илтимос қилди:
 
- Ҳеч ҳам ортиқча бўлмайсиз-да. Сиз бўлмасангиз Маликахон ҳам умуман таклифимга рози бўлмаяпти. Мени кўп ялинтирманглар...
 
Сунбула Анварни жуда ҳурмат қиларди. Шунинг учун бу охиргиси деган шарт билан йигитнинг таклифига рози бўлди. Лекин бу ҳол кейинроқ ҳам такрор-такрор бўлиб ўтди.
 
Ўшандай сайрларнинг бирида Анвар гап очиб қолди:
 
- Сунбула, бир гапим бор эди, айтсам сизга оғир ботмайдимикин?
 
- Вой, қанақа гап экан у, менга оғир ботадиган?! - ҳайратланиб сўради қиз.
 
Анвар бироз ҳижолат бўлди. Гапни нимадан бошлашни билмай, бироз каловланиб турди-да, бор журъатини ишга солди:
 
- Бир сафар ҳаммамиз бирга тушган сурат бор эди-ку?.. Уйга борганимда ўшани укам Бахтиёржон кўриб қолиб... Сизни... тўғриси ёқтириб қолипти.
 
- Ҳа-а... нима деяпти экан, депман-а! Одамни чўчитиб юборасиз-а, Анвар ака... Ёқтириб қолган бўлса бордир. Бу ёмон гап эмас-ку?.. - Сунбула йигитга кулиб боқди.
 
Анвар эса ҳижолатчиликдан қутилиб қолди. Сўнг дадил гапира кетди:
 
- Укам ўқишини Тошкентдан Фарғонага кўчирмоқчи бўляпти. Сизни деб...
 
- Қизиқ, - деди бироз ўйга толиб Сунбула. - Суратни кўриб туриб ҳам дарров ёқтириб қоладими, одам?
 
- Мен сиз ҳақингизда яхши гапларни айтиб берганим учун...
 
...Келаси ўқув йили Бахтиёржон ростдан ҳам ўқишини Фар-ғонага кўчириб келди. У ҳам акаси Анвар каби келишган, маданиятли, аммо камсуқум йигит экан. Қиз билан тездагина тил топишиб олишди. Улар фурсати бўлганда бир неча бор учрашган бўлишига қарамай Сунбулага ортиқча гап айтмади.
 
Тўртинчи курсда Анвар ва Маликаларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Ўша куни Бахтиёржон ҳам Сунбулага севги изҳор этди.
 
Лекин қиз қисқача қилиб умр савдоси жиддий эканини ва бу масалани ота-онаси ҳал қилишини айтди. Бахтиёржон ҳам унинг қарорини қувватлади. Анвар ва Малика бир-бирига жуда мос эдилар. Улар бахтли ҳаёт кечиришди. Келаси йили эса қиз фарзандли бўлишди.
 
Сунбула ҳам ўқишни тугаллаб давлат имтиҳонига тайёргарлик кўриб турганда, хонага синглиси Назира ҳовлиқиб кириб келди. Қизнинг бошида катта сават.
 
- Опажон, дугоналарингизни чақиринг, бир меҳмон қилайлик! - деди Назира.
 
Сунбула ҳайрон бўлди.
 
...Кейин билса қизи билан маслаҳатлашмай туриб, ота-онаси Сунбуланинг холасига розичилик бериб юборишибди...
 
"Энди Бахтиёр ака нима бўлади? Ахир, у мендан умидвор эди..." - дея кўзига ёш келди Сунбуланинг.
 
Бир зумда хонага қизлар йиғилишди. Тўкин дастурхонни кўришиб, ҳамма қийқириб юборишди: "Тўй барибир яхши-да!"
 
Хушхабар тез тарқайди, дейишади. Сунбуланинг тўйи ҳақида эшитиб Бахтиёржон карахт бўлиб қолди. Дарров акасига хабар берганди, Анвар билан Малика биргаликда Сунбуланинг қишлоғига боришиб, ота-онаси билан гаплашиб кўришди. Афсуски ,фойдаси бўлмади.
 
...Сунбула ўқишни тугаллаб, қишлоғига қайтиб кетди. Тўйга тайёргарлик авжида экан, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай қизни холасининг ўғли Тоҳирга узатишди...
 
...Тўйдан кейин Сунбула ўзининг қишлоғидаги мактаблардан бирига ишга жойлашди. Хушахлоқ бўлгани учун тез орада ҳамкасблари орасида ҳурмат қозонди. Беш йилдан кейин ўз фани бўйича малака оширишга пойтахтга борди. Тошкент кўчаларидан юриб борар экан, негадир Бахтиёржонни эслади. Ҳаммаси ўтмишда қолди. Ўшанда Бахтиёржон не кўйга тушган экан-а?..
 
Малака ошириш чоғида тарихчи олим Сайдулло Машарипов Сунбуланинг иқтидорини кўриб, илмий иш қилишга таклиф қилди.
 
- Сунбула Алимова, ёзган рефератингизни ўқидим, - деди олим. - Яхши! Сизда қизиқиш кучли, иқтидорингиз ҳам чакки эмас. Маслаҳатим, темурийлар даври ҳақида илмий иш қилинг. Мен ўзим сизга кўмаклашаман, илмий раҳбарингиз бўламан!
 
Сунбула Сайдулло Машариповнинг самимият билан билдирган ишончидан руҳланиб кетди. Кейин илмий ишга сидқидилдан ёндошди.

Давоми
 
Сунбула билмаганларини Тошкентга келиб устозидан сўраб ўрганди. Тарихий асарларни ўқиди, темурийлар даврига оид материаллар билан яқиндан танишди. Хуллас, тинмай изланди, ўз устида ишлади.
 
Бу орада Сунбула ўғил кўрди. Бироқ фарзанд ўстириш унга насиб бўлмади. Қаттиқ шамоллаб, нобуд бўлди...
 
Аёл бутун диққатини севган касбига қаратди, ҳаётидаги қийинчиликларни меҳнат билан енгишга аҳд қилди. Илмий иш билан банд пайтлари унга оилавий можаролар руҳини тушириб юборди. Турмуш ўртоғи Тоҳирнинг: "Ҳадеб, Тошкентга боравермасдан, ишланг, шу қишлоқдан ташқарига чиқманг!" - деб қатъий туриб олгани унга малол келди.
 
Лекин Сунбула ҳам орқага чекинмади. Катта қийинчиликлар билан беш йил деганда илмий ишини ёқлади. Барча яқинлари-ю, таниган ва билганлари Сунбулани самимий табриклашди. Фақат Тоҳир унинг ютуғига беписандлик билан қаради. Чунки эр-хотинларнинг дунёқараши ва қизиқишлари икки хил эди. Ҳатто бир-бири билан суҳбатлашиб туриб ҳам, дарров низо чиқиб кетар эди.
 
Бир куни Тоҳир уни жеркиб, шундай деди:
 
- Илмий иш қилган бўлсанг ўзингга. Олим бўлдим деб, кибрланмагин. Оиладаги ўрнингни билиб иш тут!
 
Аёл лом-мим демади. Эрининг маданиятсизларча қилган муомаласидан кўнгли ҳижил бўлди. Лекин унинг жамоа орасида ҳурмати кундан-кунга ошиб борди. Келгуси ўқув йилида уни коллежга раҳбар қилиб тайинлашди. Энди унинг ташвиши янада ортди. Лекин у ҳам ишда, ҳам оиладаги юмушларини вақтида бажаришга тиришди.
 
...Сунбула эрини тўғри тушунишга ҳаракат қиларди. Оилада фарзанд бўлмаса қийин экан. Ҳаётдаги хурсандчиликлар фарзандсиз татимас экан...
 
Шундай кунларнинг бирида Тоҳир яна тиш ёрди: "Фақат иш деб юрмасдан, ўзингни дўхтирга қаратмайсанми? Менинг тенгқурларим болали бўлишиб, бир-бир хатна тўйлари ҳам қилишяпти! Ошналарим олдида қачонгача бўйнимни қисиб ўтираман-а?!"
 
Сунбула эрига малол келмайдиган қилиб:
 
- Ўзингизни қўлга олинг, Тоҳир ака... Яратган бермаса, мен нима ҳам қила олардим, ахир?.. - дея олди, холос. Лекин Тоҳир бу сафар қаттиқ туриб олди. "Умрим беҳуда ўтиб кетяпти, мен фарзанд кўришим керак", деб жанжал кўтарди. Вазият шу даражага етиб бордики, улар охир-оқибат ажралишиб кетди...
 
Чумолининг ҳам уйи бузилмасин экан. Бу Сунбулага қаттиқ таъсир қилди. У кўп қийналди. Аммо бошиданоқ эрига кўнгли бўлмагани учунми, уни унутишга ҳаракат қилди.
 
Иш билан овунди. Орадан вақт ўтиб, докторлик диссертациясини ёқлади. Кейин уни илмий текшириш институтига ишга таклиф этишди. Бу ерда ҳам юракдан ишлагани учун раҳбарият назарига тушди ва уни халқаро симпозиумга вакил қилиб сайлашди. Кейин у астойдил симпозиумга тайёрлана бошлади. Симпозиум Германияда ўтадиган бўлди...
 
...Сунбула самолётга чиқиб ўриндиққа ўтирган эди, ёнига ўрта бўйли бир киши келиб жойлашди. Аёл унга бир қаради-ю, таниди... Не кўз билан кўрсинки, у Бахтиёржон эди.
 
- Сиз... Сунбуласиз, - деди Бахтиёржон.
 
- Сиз Бахтиёр акасиз! - деб кулди аёл.
 
- Буни қаранг, сиз ўша-ўшасиз!
 
- Йўғ-е, қанча йиллар ўтиб кетди-ю...
 
- Сунбула секин нигоҳини ерга олди.
 
Самолёт ҳавога кўтарилди... Бахтиёржон аёлдан кўз узмай, унга саволлар бера бошлади: "Хўш, оилангиз, фарзандларингиз қалай? Нима ишлар қилиб юрибсиз? Ўзи қандай сабаблар билан сафарга отландингиз?"
 
Сунбула ҳиёл табассум билан унга қараб олди. Кейин бошидан ўтганларни маҳзун овозда сўзлаб берди...
 
Бахтиёржон ҳам икки нафар фарзандли бўлганини, қизига Сунбула деб исм қўйганини ғурур билан гапириб берди. Лекин иккинчи фарзандини дунёга келтиргандан сўнг аёли оламдан бевақт ўтганини изтироб билан сўзларкан: "Яхши аёл эди, - деди. - Инсон ожиз бўларкан. Тақдирда борини кўришдан бошқа иложи ҳам йўқ. Мана, қарийб ўн йил бўлди, икки фарзандим билан ёлғиз яшаяпмиз..."
 
Сунбула сафар давомида Бахтиёржон билан бирга бўлди. Унинг симпозиумдаги маърузаси яхши баҳоланди ва диплом ҳамда совғалар билан мукофотланди. Сафардан қайтишаётганда улар Тошкентда хайрлашишди. Бахтиёржон Фарғонага, албатта, боришини айтди. Аёл эса унга қарши сўз айтмади.
 
Куз фаслининг ўрталари эди. Сунбула уй юмушларини саранжомлаб юрган эди. Кўча эшиги чертилгандай бўлди. Дадил бориб, эшикни очган эди... Бахтиёржон қўлида бир даста гул билан турган экан.
 
...Содда ва самимий одамларнинг ёшликдаги покиза муҳаббатлари кеч бўлса-да, дилларни яна яшнатди. Сунбуланинг бағри севган инсонининг дилбандлари билан тўлди.
 
Бахтиёржон яхши ниятлар билан ота-оналарнинг оқ фотиҳасини олди ва Сунбула билан турмуш қурди. Кейин уни пойтахтга олиб кетди. Тошкентда эса уларни Анваржон ва Малика опалар қувонч билан кутиб олишди...
 
Соҳибахон ҲОШИМОВА.
 
Attachments:                          
Category: Adabiyot | Views: 1093 | Added by: WebMaster | Tags: adabiyot | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz