<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 13 » Theatre.UZ/2011: форум, спектакллар, маҳорат дарслари                                                                                                                 Print Friendly and PDF
10:15 PM
Theatre.UZ/2011: форум, спектакллар, маҳорат дарслари                                     
Theatre.UZ/2011: форум, спектакллар, маҳорат дарслари
 

17-26 октябрь кунлари пойтахитимизда Иккинчи Theatre.UZ/2011 халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Жорий йилда фестиваль қамрови сезиларли даражада кенгайган бўлиб, унда мамлакатимиз шаҳар ва вилоятлардаги театрлардан ташқари Буюк Британия, Германия, Исроил, Украина, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон ва Молдавия театрлари иштирок этишади. Шунингдек, хорижий театрлар арбобларидан маҳорат дарслари ва иштирокчилар лойиҳалари тақдимотини ўз ичига олган халқаро форум ўтказилади.
Фестиваль Фонд Форум, Ўзбекистон Ёшлар театри ҳамда "Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ташкил этилмоқда. 
Икки йилдирки, мазкур фестиваль кенгқамовли Art Week Style.uz санъат ҳафталиги доирасида ўтказилиб, минглаб санъат ихлосмандларини жалб этмоқда. Theatre.UZ театр санъатининг энг яхши анъаналарига нисбатан ўзаро тушуниш, ҳурмат туйғуларини янада кучайтириш, турли давлатлар театр саҳналарини яқинлаштириш мақсадларини кўзлайди. Шу боис ҳам театр арбоблари олиб келинган спектакллар намойиши билангина чегараланиб қолмасдан, маҳорат дарслари ва форумлар доирасида ижодкор ёшлар билан учрашадилар.

Theatre.UZ/2011 фестивалининг тантанали очилиш маросими 17 октябрь куни соат 18.30да Ўзбекистон Ёшлар театрида бўлиб ўтади. Ёпилиши эса анъанага кўра Art Week Style.uz санат ҳафталиги доирасида 26 октябрь куни соат 18.00 да Миллий санъат марказида бўлиб ўтади. Иккинчи THEATRE.UZ/2011 халқаро театр фестивали дастури

БИРИНЧИ КУН
17 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон Ёшлар театрида Иккинчи THEATRE.UZ/2011 халқаро театр фестивали очилиши, Берлиннинг «Русская сцена» театри (Германия) - Ю.Мисимнинг «Исповедь маски» спектакли (спектакль рус тилида)
17 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон академик рус драма театри саҳнасида – «С улицы Роз» Давлат ёшлар драма театри (Молдавия) – Р.Нэшнинг «Продавец дождя» спектакли (спектакль рус тилида)
ИККИНЧИ КУН
18 октябрь, 14.00 – Тошкент давлат мусиқали комедия (Оперетта) театри – И. Жиянов, Р. Шерездановнинг «Двадцатилетние.uz» спектакли (спектакль рус тилида)
18 октябрь, 16.30 – «Дийдор» театр-студияси – Ўзбекистон-Германия ҳамкорликдаги лойиҳаси - Ф. Людвигнинг «Эгизаклар» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
18 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида - Берлиннинг «Русская сцена» театри (Германия) - Ю.Мисимнинг «Исповедь маски» спектакли (спектакль рус тилида)
УЧИНЧИ КУН
19 октябрь, 14.00 – Ўзбек Давлат драма театри – Еврипиднинг «Медея» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
19 октябрь, 16.00 – Республика Ёш томошабинлар театри саҳнасида –Қўқон шаҳар мусиқали драма театри – Н. Гоголнинг «Шинель» спектакли (сўзсиз спектакль)
19 октябрь, 18.00 – Ўзбек Миллий академик драма театри – А.Рахматовнинг «Красота любви на песке» спектакли (сўзсиз спектакль)
19 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон рус академик драма театри – А.Н.Островскийнинг «Женитьба Бальзаминова» спектакли (спектакль рус тилида)
ТЎРТИНЧИ КУН
20 октябрь, 11.00 – Республика Ёш томошабинлар театри саҳнасида – М. Войтишконинг «Маликани ким қутқаради?» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
20 октябрь, 16.00 – Ўзбек Давлат драма театри саҳнасида Қорақалпоқ Давлат Ёш томошабинлар театри – Р. Ёриевнинг «Халқ муҳаббати» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
20 октябряь, 18.00 – "Туркистон" санъат саройи саҳнасида – А. Навоий номидаги опера ва балет Давлат Академик Катта театри – бастакор С. Юдаковнинг «Майсаранинг иши» операси (спектакль ўзбек тилида)
20 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида – Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигидаги Work in Progress – У. Шекспир ва А. Навоий асарлари асосида «Нет повести печальнее…» спектакли (спектакль рус тилида)
БЕШИНЧИ КУН
21 октябрь, 14.00 – «Дийдор» театр-студия – Хамзанинг «Майсаранинг иши» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
21 октябрь, 16.00 – Ўзбек давлат драма театри – М.Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри – Алишер Навоий асарига ишланган «Лайли ва Мажнун» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
21 октябрь, 18.00 – Ўзбек Миллий академик драма театри – Н.Аббосхоннинг «Ўзбек рақси» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
21 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида – Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигидаги Work in Progress – У. Шекспир ва А. Навоий асарлари асосида «Нет повести печальнее…» спектакли (спектакль рус тилида)
ОЛТИНЧИ КУН
22 октябрь, 11.00 – Ўзбекистон Ёшлар театри – Х.Андерсеннинг «Девочка со спичками» спектакли (сўзсиз спектакль)
22 октябрь, 14.00 – Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида М. Уйғур номидаги Сурҳондарё вилоят мусиқали драма театри – Ш. Ризаевнинг «ОНА» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
22 октябрь, 18.00 – Ўзбекистон Ёшлар театри – Т. Зулфиқоровнинг «Созвездие Омара Хайяма» спектакли (спектакль рус тилида)
ЕТТИНЧИ КУНИ
23 октябрь, 16.30 – Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида – Беер-Шевдаги Goodman Theatre театри (Исроил) – Н. Лабютнинг «Первая встреча с ней» спектакли (спектакль иврит тилида рус титрлари билан)
23 октября, 15.00 – Республика Ёш томошабинлар театри саҳнасида – Ўзбек Миллий академик-драма театри – Д. Фо, Ф. Рамнинг «Ёлғиз аёл» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
23 октябрь, 19.00 –Ўзбекистон Ёшлар театрида – Беер-Шевдаги Goodman Theatre театри (Исроиль) – Н. Лабютнинг «Первая встреча с ней» спектакли (спектакль иврит тилида рус титрлари билан)
САККИЗИНЧИ КУН
24 октябрь, 16.00 – Республика Ёш томошабинлар театри саҳнасида – Қарши шаҳар «Эски масжид» театр-студияси – Швейцария ҳамкорлик бюроси кўмаги остида, Б. Жакиевнинг «Камалак ипи ноласи» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
24 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида – В.Маяковский номидаги давлат рус академик драма театри (Тожикистон) – Фирдавсийнинг «Рустам ва Суҳроб» спектакли (спектакль рус тилида)
24 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон академик рус драма театри саҳнасида – «Ижодий лаборатория» театри (Грузия) - М. Шизгаллнинг «Машинистки» спектакли (спектакль рус тилида)
ТЎҚҚИЗИНЧИ КУН
25 октябрь, 18.00 – Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида Симферополь Қрим-татар академик мусиқали драма театри ва Ўзбекистон Миллий академик театрининг ҳамкорликдаги лойиҳаси (Украина-Ўзбекистон) – Н.Аббосхоннинг «Ёлғиз юлдуз» спектакли (спектакль ўзбек тилида)
25 октябрь, 18.30 – Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида – Озарбайжон академик миллий драма театри – Ж. Коктонинг «Человеческий голос» спектакли (спектакль озарбайжон тилида рус титрлари билан)
ЎНИНЧИ КУН
26 октябрь, 18.00 – Фестиваллар дуэти: Иккинчи THEATRE.UZ/2011 халқаро театр фестивали & Миллий либослар фестивали ёпилиши
МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ
8-20 октябрь, 11:00 - Ўзбекистон Ёшлар театри
Уэльснинг Sherman cymru theatre (Буюк Британия)
19-20 октябрь, 11:00 - Ўзбекистон Ёшлар театри
Дрезден янги авлод театри (Германия)
21-22 октябрь, 11:00 - Ўзбекистон давлат санъат институти
Беер-Шевдаги Goodman Theatre (Исроил)
24 октябряь 11:00 - Ўзбекистон Ёшлар театри
Стратфорд Ист Қироллик театри (Буюк Британия)
ХАЛҚАРО ФОРУМ
«Жаҳон театр жараёнида Марказий Осиё театрлари роли ва ўрни. Йигирма йиллик эркин театр ривожланиши натижалари»
22 октябрь 10:00 дан 15:00 гача - Ўзбекистон Миллий матбуот маркази
Ўзбекистон вакиллари ва лойиҳалар тақдимоти
23 октябрь 10:00 дан 15:00 гача - Ўзбекистон Миллий матбуот маркази Хорижий вакиллар ва лойиҳалар тақдимоти
Эслатиб ўтамиз, Фонд Форум асос солинган вақтдан бошлаб театр санъатини ривожлантириш, ўзбекистонлик санъат арбобларининг хорижий ҳамкасблари билан маданий муносабатларини янада яхшилашга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, жамғарма бир неча бор маҳаллий театр жамоаларининг халқаро фестиваль ва танловларда иштирокини таъминлашга ҳисса қўшган, хорижга гостроль сафарлари уюштирган ҳамда пойтахтимидаги халқаро театр лойиҳаларини ўтказишга бош-қош бўлган. Хусусан, Ўзбекистон Ёшлар театрининг МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларининг "Встречи в Росии” рус театрлари халқаро фестивали, "Болтиқ бўйи” театр-фестивали билан ҳамкорликдаги лойиҳаларда иштирокини таъминлаган. Ўзбекистон Қўғирчоқлар театри Фонд Форум саъй-ҳаракатлари билан МДҲ мамлакатлари қўғирчоқ театрларининг "Арт-визит-2004” халқаро фестивалида иштирок этган бўлса, «Илҳом» театри Москва ва Токиога гастроль сафарлари уюштирган. 2007 йилда Тошкентда илк маротаба "Тошкент баҳори” опера ва балет санъати халқаро фестивли ўтказилиб, 2011 йилда айнан шу фестиваль иккинчи маротаба ташкил этилди.
 
Ilkhomjon Kenjabayev
fundforum.uz
 
Attachments:                          
Category: Events | Views: 1172 | Added by: WebMaster | Tags: event | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz