<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 15 » «ТИЛАНЧИ»                                                                                                                 Print Friendly and PDF
2:36 AM
«ТИЛАНЧИ»                                     
«ТИЛАНЧИ»
 
Ғуломжон кўзларини катта-катта очиб, яхшилаб қаради. Фақат, сал нарироқдаги столда ўтирганча, олдига келтирилган товуқ гўштини иштаҳа билан паққос тушираётган йигитнинг кўзлари жуда таниш кўринганидан, уни илгари яна қаерда кўрганини эслашга нечоғлик уринмасин, эслай олмади.
 
Аллақачон тушлик вақти бўлганидан, қорни азбаройи «пиёзнинг пўсти» бўлиб кетганди. Шу боис рўпарасидаги йигит ҳақидаги ўйларини бир чеккага суриб, ўзининг олдига келтирилган овқатни ейишга тушди.
 
— Официант!
 
— Лаббай, жаноб?
 
— Менга шарбат келтиринг, фақат муздек бўлсин! ...
 
Шунда Ғуломжоннинг кўзлари илкис уйқудан уйғониб кетган одамникидек чарақлаб очилиб кетди — бу овоз жуда-жуда таниш эди! Ажабо, ўтдек иссиқ нигоҳлар, таниш овоз...
 
Официант келтирган шарбатни қулт-қулт симираётган чақноқ нигоҳли ёшгина йигитдан кўзини узолмай қолган Ғуломжон яна бир бор эслаб кўрмоқлик учун кўзларини юмди ва дарҳол қайта очди — у эслаганди ва даҳшатдан қотиб қолганди!..
 
* * *
 
— Садақа қилинг!..
 
Б-бир б-бечорага садақа қилинг!.. Яхшилар, бир муҳтожга садақа қилинг!..
 
Эрталаб ишга кеч қолганидан шошиб кетаётган Ғуломжон автобус бекатидан унча узоқ бўлмаган ерда ўтириб олганча, ўтган-кетганлардан тиланиб ўтирган ёшгина йигитга кўзи тушиши билан унга ачиниб кетди. Кир-чир бўлиб кетган жулдур кийимлардаги тиланчининг шундоқ ёнгинасидан ўтаркан, негадир кўнгли бузилиб кетди. Ортига икки-уч қадам қайтди-да, чўнтагини ковлаб, тубида ғижим бўлиб қолган пулни олди. Юз сўмлик экан. Уни йигитнинг қўлларига тутқазаркан, «Бечора, ёшгина йигит-а! Тиланиб ўтиришга нима мажбур қилган экан? Балки, ногирондир... Бизни ҳам унга ўхшатиб қўймагани учун, Худойимга минг шукур! Қўл-оёғимиз, тўрт мучамиз саломат, бутун. Меҳнатимиз қанчалик оғир бўлмасин, ишлаб, бола-чақамизни боқишга кучимиз етади...» дея кўнглидан ўтказди. Пулни оларкан, йигит нималардир дея дуо қилди. Ғуломжон қизчасига конфет ваъда қилганини ҳам унутиб, енгил тортганча, йўлида давом этди. Ишдан ҳориб-чарчаб қайтган Ғуломжонни остонада ҳар кунгидек, эндигина икки ёш бўлишига қарамай, бидирлаб гапирадиган бўлиб олган қизчаси қарши олди. У чопқиллаб келиб, дадасининг оёқларидан ачомлаб олди-да:
 
 — Да-да-жон, ман-на и-ма оп-чел-дей? — деди чуғурлаб. Ғуломжон қизчасини даст кўтарганча юзларидан ўпди ва:
 
— Нима олиб берай? — деди эрталаб унга «конфет олиб келаман», деган ваъдасини бажаролмай қуп-қуруқ келганидан хижолат бўлиб.
 
— Чу-па-чу!
 
— Хўп-хўп, эртага олиб келаман, келишдикми? Бугун эсимдан чиқиб қолибди... — деди уни алдаганидан ичи эзилиб. Қизалоқ бошини қимирлатганча:
 
— Хў-ўп... — деди лаби бурилиб.
 
Бугун маош бериладиган кун эди. Аксига олиб, беришмади. Ғуломжон иш бошқарувчининг «Икки-уч кун кутиб турасизлар», деган гапини эсларкан, аламдан афти буришиб кетди.
 
Ахир, каттагина оилани боқишнинг ўзи бўладими? Яна бир-икки кунни пулсиз қандай ўтказади?..
 
— Да-да, эт-та чу-па-чу оп-че-лей, хўп! — қизчанинг араз оҳангидаги овози уни сергак торттирди. Ногоҳ яна кўз олдида кир-чир увада кийимда ерга ўтириб олганча садақа сўраётган йигит гавдаланди. Унинг олдидан бепарво ўтиб кетолмасдан, чўнтаги тубидан ғижим бўлиб кетган охирги пулини чиқариб берганини эсларкан, афсус чекди. Негаки, шу арзимас бўлиб кўринган пул сабаб қизчасининг кўзларига олам-олам қувончни тўлдириши мумкин эди!..
 
— Маош олдингизми? — дастурхонга нонпалов тўлатилган лаганни қўяётиб сўради хотини.
 
— Нима эди?
 
— Ишдан келишингизга яхшироқ овқат қилмоқчи эдим. Қарасам, ҳамма нарса тугаб қолган экан. Фақат уч-тўрт бош пиёз ва икки дона картошка қолибди, холос. Шунинг учун қуритилган нонларни солиб, нонпалов қила қолдим. Индинга якшанба. Бозор-ўчар қилиб келасизми, дегандим...
 
— Йўқ, ҳали маош олганим йўқ...
 
— Қачон беришаркан?
 
— Билмадим... Эртага бирор оғайнимдан беш-ўн минг қарз олиб турарман.
 
Оила аъзолари дастурхон атрофига йиғилишди. Барчаларига негадир бугунги овқат ҳар кунгидан мазалироқ туюлди.
 
Эрта тонгда уйғонган Ғуломжон яна ишга отланди. Ишдан аввал ўртоғи Ҳасанникига кириб ўтишни ўйлаб, уйдан ҳар кунгидан вақтлироқ чиқди. Яхшиям Ҳасан ҳали уйида экан. Улар иш билан бўлиб, анчадан буён кўришмаганликлари боис, ҳа деганда гаплари тугай демасди. Ниҳоят Ғуломжон ўртоғидан ийманибгина қарз сўради. Унинг хижолат тортаётганини сезган Ҳасан:
 
— Сен билан иккимиз яқин ўртоқ бўлсак, нега тортинасан? — деди ва сўраганидан икки баравар кўп пулни чўнтагига солиб қўйди.
 
Ғуломжон одам тирбанд автобусга амаллаб чиқиб олди. У мамнун эди. Негаки, бугун фарзандларини хурсанд қилиш имкониятига эга бўлди! Тушиши лозим бўлган бекатга яқин қолганда ортидан кимдир:
 
— Кейинги бекатда тушмайсизми? — дея сўради.
 
— Тушаман, — деркан, бу овозни яна қачондир, қаердадир эшитганлигини эслади. Овоз жуда таниш эди. У ортига қайрилиб қараркан, ёш бир йигитга кўзи тушди. Кўзлари Ғуломжоннинг кўзлари билан тўқнашиши ҳамоноқ йигит дарҳол нигоҳини олиб қочди ва ерга қаради. Унинг бу ҳолати Ғуломжонни ажаблантирди. Йигит дид билан кийиниб олган, эгнидаги бежирим кийимларидан анчагина «бақуввут» эканлиги кўриниб турарди. Ғуломжон уни қаерда кўрганини эслашга уринаркан, яна бир бор қайрилиб қараш ноқулай туюлди. Шу боис, автобусдан тушгач, йўлида давом этди.
 
У ҳар куни ишга боришда ва қайтишда бир хил манзаранинг гувоҳи бўлар, исқирт кийимлардаги тиланчи йигитнинг йўловчилардан садақа сўраётганини кунда икки бор эшитарди. Баъзида ёши кексайиб қолган кишиларнинг ҳам тиланчи йигитнинг қўлларига пул бераётганини кўраркан, «Яхшиям одамлар орасида озгина бўлсин, меҳр-оқибат туйғулари ҳали ҳам яшамоқда! Йўқса, мункиллаб қолган манови чол, анови кампир ўзи зўрға юрганига қарамай, тиланчига садақа берармиди?» дея ўйга толарди. Ва бир пайтлар унга берган юз сўмгина пулини эслаб, афсус чеккани учун ўзини ёмон кўриб кетарди. Хаёлидан шундай ўйлар кечган кезлари ёхуд маош олган кунлари ушбу тиланчини ҳам эсдан чиқармас, унинг олдига пул ташлаб ўтарди.
 
Бир куни кечки пайт Ғуломжон фарзандлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди. Телефон жиринглаб қолди. Югуриб бориб гўшакни олган тўнғич ўғли Олимжон дадасини чақирди:
 
— Дадажон, сизга экан.
 
— Лаббай, эшитаман, — гўшакни қулоғига яқинлаштирди.
 
— Алло, бу мен ўртоғинг Ҳасанман. Оғайни, бугун бир зарур иш чиқиб қолди.
 
— Қандай иш экан?
 
— Битта танишим билан учрашмоқчи эдик. Жуда зарур учрашув. Вақт алламаҳал бўлиб қолди. Ҳали у қачон келишиям номаълум. «Озгина кутиб қолишинг мумкин», деди. Майли десанг, менга ҳамроҳлик қил, — деди Ҳасан.
 
— Жуда соз, қаерга, қачон етиб борай?
 
— «Нилуфар» дўконининг ёнига.
 
— Қайси дўкон?
 
— Сенинг ишхонангнинг ёнидаги.
 
Ғуломжон дарҳол кийиниб йўлга тушди. Кўча юзига чиқиб, такси тўхтатди. Йигирма дақиқа ўтар-ўтмас, айтилган жойга етиб келди. Кеч бўлиб қолганлиги боис, шундоқ серқатнов кўчадан одамларнинг қадами деярли узилган, аҳён-аҳёнда бир-икки йўловчиларнинг шошилиб кетаётганлигини кўриш мумкин эди.
 
Ғуломжон аввалига бир оз уёқдан бу ёққа бориб-келиб турди. Сўнг йўл ёқасига яқинроқ бир жойда туришга қарор қилди-да, бекат томон оҳиста қадам ташлади. Шунда бекат ортидаги дарахт панасида кимдир бордек кўринди. Бирорта пиёниста ёки кўчабезори бўлса керак, деган ўй кечди хаёлидан. Бекатга тобора яқинлашиб қолгани боис, дарахт панасидаги одамни кўриш имконияти туғилганди. У секин тўхтаб, кузата бошлади. Яхшилаб қараса, дарахт ортида турган киши ўзи ҳар куни камида икки марта кўрадиган тиланчи экан. Ғуломжон у дарахт панасида нима қилаётганига қизиқди ва товуш чиқармасдан унга яқинроқ борди. Тиланчи дарахтнинг тепароқ шохидан ўроғлиқ бир елим халтани олди ва унинг ичидагиларни чиқариб дарахтнинг пастқамроқ шохига илиб қўйди. Сўнгра кўча томонга бир қараб қўйди-да, одамлар йўқ эканига ишонч ҳосил қилди чоғи, тезлик билан устидаги жулдур кийимларини еча бошлади. Дарахт шохидаги кийимларни кийиб олгач, бўш қолган елим халтага ечилган жулдур кийимларини жойлади-да, чаққонлик билан дарахтнинг юқорироғидаги ковакка жойлаб қўйди.
 
Кўз очиб-юмгунчалик қисқа вақт оралиғида эски, жулдур кийимларга бурканган тиланчидан ном-нишон қолмаган, Ғуломжоннинг кўз ўнгида бежирим кийимларда кўркам қиёфага кирган навқирон йигит турарди. Ғуломжон «Тушимми-ўнгимми?» дегандек ҳанг-манг бўлиб тураркан, кутилмаганда йўлни ёритиб келаётган машина қаттиқ тормоз бериб тўхтади ва олд эшиги очилиб, «Ғуломжон!» деган овоз эшитилди. «Тиланчи» машина томонга ўгирилиб қаради. Сўнг югурганча қоронғулик қўйнига сингиб кетди...
 
Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ қизи.

Attachments:                          
Category: Adabiyot | Views: 959 | Added by: WebMaster | Tags: adabiyot | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz