<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » October » 7 » "ТИШЛАНГАН ОЛМА" ЭГАСИДАН АЙРИЛДИ!                                                                                                                 Print Friendly and PDF
9:32 AM
"ТИШЛАНГАН ОЛМА" ЭГАСИДАН АЙРИЛДИ!                                     
"ТИШЛАНГАН ОЛМА" ЭГАСИДАН АЙРИЛДИ!
 
Юқоридаги олма, тишланган олма белгисига кўзимиз тушар экан, бехос кўз олдимизга қимматбаҳо бироқ, энг сифатли компьютер, уяли алоқа воситаси, плейерлар келади. Ҳа, ўша ёд бўлиб кетган Apple!
 
Стив Жобс, дунёдаги энг илғор Apple корпорацияси асосчиси, 56 яшар бизнес-магнат ўсма билан саккиз йиллик олишувидан сўнг вафот этди. АҚШ президенти Барак Обама, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Нью-Йорк мэри Майкл Блумберг, Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва бошқа яна кўплаб инсонлар марҳумнинг оила аъзоларига ўз таъзияларини билдиришди.
 
Жобс Сан-Францискода туғилди, Калифорнияда ҳаётининг кўп қисмини ўтказди ва Пало-Альтода ҳаётдан кўз юмди. Унинг касаллик тарихи 2003 йилда шифокорларнинг ошкозон ости бези саратони ташхиси билан бошланди. Энг ёмони, бемор ушбу хасталикнинг тузалмас шаклига чалинганди. 2004 йилда жарроҳлик операциясини бошидан кечирган беморда метастазни тўхтатишнинг имкони бўлмади: 2009 йилда унда жигар саратони аниқланди ҳамда шу аъзо кўчириб ўтқазилди. Бу пайтларда Стив компанияни уйидан туриб бошқарди. 2011 йилнинг январида у зудлик билан меҳнат таътилига чиқди ва августда ўз ўрнини тарк этишга қарор қилиб, Тим Кукка бўшатди. Куни кеча эса Стив Жобс 8 йиллик саратон билан олишувидан сўнг вафот этди. Эслатиб ўтамиз, айнан Стивнинг ғоялари асосида оламда супермашҳур гаджетлар яралди: iPHone смартфони, iPad планшет компьютери, iPod мултемедиа плейери. Унинг ўлимидан сўнг компани веб-сайтида қуйидаги ёзув пайдо бўлди: "Компания ижодкор олимни, дунё эса ажойиб бир инсонни йўқотди. Стив ўзидан сўнг фақат у ярата оладиган компанияни қолдирди ва унинг руҳи Appleнинг таянчи бўлади”.
 
"Мишель ва мен Стив Жобс вафотидан қаттиқ қайғудамиз. У ҳар бир яшаган кунини энг сўнггиси бўлиши мумкинлиги ҳақида айтишни хуш кўрарди. Шу боисми, у ҳаётимизни ўзгартира олди”, - дея хотирлади, Барак Обама.
 
"Стивни йўқотиш мени қайғуга ботирди. Мен ва рафиқам Мелинда унинг оиласи, дўстлари ва Стивнинг ишлари ҳайратга солган ҳар бир кишига таъзия билдирамиз.” – дейди, Билл Гейтс. Унинг сўзларига қараганда, Гейтс Жобс билан салкам 30 йил олдин танишган. Ўшандан бери улар ҳамкасб, рақобатчи ва дўстлар. "Кимга у билан ишлаш насиб этган бўлса, бу катта фахр. Мен уни умрим бўйи соғинаман, - таъкидлайди Билл – Бу дунёда Стивга ўхшаб ҳисса қўшадиган инсонлар кам келади. Айнан шу ҳисса авлоддан авлодга ўтадиган энг сезиларли таъсирга эга бўлади.
 
Компания маҳсулотларининг ашаддий ва содиқ мижозлари Стив Жобс хотираси учун кўча-куйда, компания биноси олдида гуллар ва суратлар майдончасини ташкил этишмоқда. Яна кимларнидир, компаниянинг эндиги тақдири қизиқтиряпти. Яна 14 октябрни, iPad2 планшет компьютерларининг сотувга чиқишини интизорлик билан кутаётганлар ҳам талай...
 
Стив, охиратинг обод бўлсин. Ҳаёт ўзи шундай, берганларини олади. Олганларингизни бериб, шу ҳаётга қўйиб кетишга маҳкумсиз. Ҳали-ку битта компания, қитъаларни забт этганлар ҳам очиқ қўллари билан ўтиб кетишди. Муҳими, ҳаётдан муносиб яшаб ўтишлик! Назаримда, Жобс бу ишни уддалай олди. Эплаганда ҳам қандоқ?!
 
Жасур ҲАМРОЕВ
 
                  
АҚШ президенти Барак Обама, Нью-Йорк мэри Майкл Блумберг ва Ер планетасининг миллиардери Билл Гэйтс қаттиқ қайғуда
 
                 
БУНДАЙ КОМПЬЮТЕРЛАРНИ ИШЛАТИШ КИМНИНГ ХАЁЛИГА ҲАМ КЕЛГАНДИ?!
 
                  
УМР ЙИЛЛАРИДА ЯНГИ ҒАЛАБАЛАР, САЛОМАТЛИК ВА ЁШЛИКНИ ЭСА ЙЎҚОТИШ БИЛАН!

 
Attachments:                          
Category: Maqolalar | Views: 674 | Added by: WebMaster | Tags: maqolalar | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  October 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz