<??>
 
Site menu

Categories
News [158]
Arts [15]
Sport [38]
Mavzu [15]
Din [10]
Tarix [25]
Bolajon [5]
Bu qiziq [13]
Adabiyot [17]
Maqolalar [24]
Muloxoza [19]
Astrology [1]
Ilm va Fan [17]
Choyxona [0]
G'aroyobot [2]
Shifomaniya [6]
Cinema News [21]
Show business [31]
Moda Olami [5]
Advertisement [5]
Interview [20]
Events [18]
Buy Magazine [3]

Rating

Uzbek TV

Adds

Donate

Weather
Все о погоде - Pogoda.uz

Uzbegim & Facebook

Poll
Uzbegim USA kerakmi?
Total of answers: 211

IP Address
IP

Main » 2011 » November » 18 » ВОДИЙ БЎЙЛАБ ГАСТРОЛГА ЙЎЛ ОЛАДИ                                                                                                                 Print Friendly and PDF
8:09 AM
ВОДИЙ БЎЙЛАБ ГАСТРОЛГА ЙЎЛ ОЛАДИ                                     
ВОДИЙ БЎЙЛАБ ГАСТРОЛГА ЙЎЛ ОЛАДИ
"На қилай мен дили бемор” дея қулоқни қоматга келтирган Улуғбек Раҳматуллаев яқинда "Жоним” номли яна бир ажойиб таронага қўл урган эди. Айни дамда ушбу тарона "Ўзбегим таронаси” орқали жаранг сочиб, аллақачон унга клип суратга олиш ишлари бошланган. Аҳмад Ҳожиматов мусиқаси, Тоҳир Маҳкамов шеъри билан куйланган ушбу тарона тез кунда экранларимиз орқали тақдим этилади. Ашаддий мухлислар диққатига! Хонанда декабр ойининг бошидан бошлаб водий бўйлаб гастрол сафари уюштиряпди.

БУ ГАЛ ИШОНЧНИ ОҚЛАЙ ОЛАДИМИ?
6-7 декабр санасидаги яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Жасур Умировнинг ҳозирча номи сир тутилаётган мусиқий альбоми ҳам тайёр бўлиб қолди. Мусиқий альбом эҳтимол, "Барчага баробар ёқишинг қийин” деб номланар. Шунингдек, концертнинг номи ҳам айнан шундай номланаяпди. Хонанданинг ўтган галги концерт дастури кўнгилдагидек ўтмаганлиги ҳақида анча мунча миш-миш тарқалган эди. Бу сафарги концерт дастури шунча қилинаётган ҳаракатлар-у, харажатларни оқлайди, дея умид қиламиз.

ОИЛАВИЙ СЮРПРИЗ ТАЙЁРЛАШЯПДИ
Декабрнинг ўн саккизинчи санасида Америкага учиб кетаётган хонанда Дилфуза Исмоилова у ерда ўтказиладиган концерт дастурида иштирок этиб қайтади. Хонанданинг айрим сабабларга кўра бу йил бўлиб ўтиши кўзда тутилган концерт дастури янаги йилга қолдирилганидан сўнг у нафақат ўзининг, балки, ўғиллари Сардор ва Сарварнинг ижодига янада жиддий эътибор беришни бошлади. Айни кунда Сардорнинг "Қора кўзим”, "Она”, "Кўнгилжон”, Сарварнинг "Лейлам” қўшиқлари радиоканаллари орқали тинглаётган бўлсангиз керак. Дарвоқе, янаги йилга қолдирилган концерт дастури оилавий бўлиб ўтиши мумкин.

БАХТЛИ СЕВГИ ЭГАСИНИНГ ҚЎШИҒИ
Ўзи бахтли бўлмаган инсоннинг бахт ҳақида баралла куйлагиси келадими? Эҳтимол хонанда Лола Аҳмедова ўзининг "Бахтли севги” қўшиғини ўз ички кечинмаларидан келиб чиқиб куйлагандир? Агар шундай бўлса, илоҳим кўз тегмасин. Ҳозирда ана шу "Бахтли севги” қўшиғига клип суратга олинган бўлиб, тез кунда мухлислар этилади. Бундан ташқари тиниб тинчимаган хонандамизни яқинда Озарбайжон ижтимоий каналининг "Янги кун” кўрсатувига таклиф қилишибди. Икки уч кунга Озарбайжонга учиб кетаётган Лола Аҳмедова қайтиб келганидан сўнг биз билан сафар тассуролари ҳақида ўртоқлашишга ваъда берди.

ЁДГОР МИРЗАЖОНОВ БЎЛАЖАК ШИФОКОР
 "Бегона баҳор”, "Жийда гули”, "Қизғалдоқ” каби дилга яқин фильмлар режиссёри Иброҳим Расулев яна бир янги мавзуга қўл урди. "Қалдирғоч” номли ушбу фильм ўзбек йигитининг қорақалпоқ қизига бўлган муҳаббати ҳақида. Фильмдасиз Ёдгор Мирзажоновни шифокор образида кўришингиз мумкин. Айни дамда фильм учун иккита саундтртек ёзилиб, саундтрекнинг бири қорақалпоқ тилида куйланадиган бўлди. Ёдгор Мирзажоновнинг севгилиси ролида эса ҳар доимгидек ажойиб партнёр Шаҳзода Матжоновани кўришимиз мумкин. Эътиборлиси, ушбу фильм "Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинди.

МАНЗУРАНИНГ ТИЛАГИ НИМА?
"ELDIDO” гуруҳининг арт директори Манзура Йўлдошева айнан шу гуруҳ йигитлари билан дуэт таронасини куйлади. Тарона "Эришаман тилагимга” деб номланди. Ҳар доим айрилиқ, ҳижрон, висол ҳақида тўлқинланиб куйлайдиган муҳаббат куйчиси Манзуранинг бу галги қўшиғи янгича услуб ва кўринишда жаранг сочадиган бўлди. Мабодо қўшиқ мухлисларга маъқул бўлса, унга клип ҳам суратга олиш эҳтимоли бор.

ОТАБЕК САИФ АЛИ ХОНГА ЎХШАЙДИМИ?
"Олтин гепард” кинофорумида фаол иштирок этган Отабек Муталхўжаев яқинда таниқли жаҳон юлдузларидан Болливуд киноактрисаси Димпл Кападия билан суҳбатда бўлди. Юзида ўзбек истараси уфуриб турган Отабек Муталхўжаевга боқиб, уни ҳинд актёри Саиф Али Хонга ўхшатган Димпл Кападия у билан биргаликда фильмда суратга тушишни таклиф этди. Ниятлари бўйича улар бирор бир фильмда она бола ролини ўйнармишлар. Қизиқ, фильм қайси тилда ёки қайси режиссёр томонидан суратга олинаркин? Бундан ташқари хонанда клипига таклиф этган испан актрисаси Ирен Виседо ҳам, у билан ҳамкорликда ижод қилишга хоҳиш билдирди. Бундан кўринадики, кинофорумдан сўнг Отабекнинг ошиғи олчи бўлди.

НАМУНАЛИ УЙ БЕКАСИ ИЖОДДАН ЧЕКИНДИ
Турмушга чиққанидан бери саҳнада ҳам анча босилиб қолган Севинч Мўминова биноигидек уй бекасига айланди қолди. Аввалига оила борасида бир оз иккиланган Севинч фарзандли бўлганидан сўнг кўзига чақалоғидан бошқа ҳеч нарса кўринмаяпди. Илоҳим кўз тегмасин. Нима ҳам дердик? Балки у тез орада "Фарзандим” дея куйлай бошлар. Лекин ҳозирча, фарзанд тарбияси масъулияти елкасига тушган Севинч Мўминованинг ижоддан чекинганлиги айни ҳақиқат.
 
ЛАЙЛО
Attachments:                          
Category: Show business | Views: 1252 | Added by: WebMaster | Tags: Showbusiness | Rating: 0.0/0

 
 
Total comments: 0
Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Google Ads

Clock

Last issue

Radio Uzbegim

Login Form

Search

Radio Uzbegim Web

Calendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Uzbek Stars

Archive

YouTube News

Friends
  • UzbekTV
  • LiveUzbekTV
  • UzbekTVShows
  • UnitedStudioIlkhom
  • UzbekDvDbazaR
  • UzbekShop
  • UzbekTuron
  • UzbekCinema
  • UzbekShowBusiness
  • UzbekTV-YouTube
  • Официальный блог
  • Uzbek Dictionary
  • FAQ по системе

  • Visitors Globe

    UzbekTVRadio NY
    toolbar powered by Conduit


    Copyright UzTVNY, Inc © 2018 All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited.
    The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers.
    Contact: 49 Bokee CT Apt 1 C, Brooklyn NY-11223 
    Phone:1718-600-6518 info@uzbekny.tv
    "Uzbegim" materiallarni ko‘chirib bosilganda jurnal nomi va web-manzili albatta ko‘rsatilishi shart.

    Make a free website with uCoz